Дори аллергияси келиб чиқиш ҳавфини бaшорат қилиш усули топилди

Дори аллергияси келиб чиқиш ҳавфини бaшорат қилиш усули  топилди

  Амалда ҳар қандай дори препарати аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Антибиотиклар, сульфаниламидлар, яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари, антисептиеклар, витаминлар, новокаин ва бошқа препаратлар ишлатилганда аллергик реакциялар кўп учраб туради. Узоқ муддат оғриқ қолдирувчи дориларнинг кенг қўлланилиши ҳам  салбий оқибатларга олиб келиши аниқланган. Баъзи бир дори махсулотлари аллергия келтириб чиқарибгина қолмай ,баъзан ўлим холатигача олиб боради. Шуни эътиборда тутиш лозимки ушбу тур аллергик реакциялар жумладан дори аллергиясини олдиндан кўра билмаслик ва унинг дори воситасини дозасига боғлиқ эмаслиги ушбу тур аллергик реакцияларини олдиндан кўра билиш ва олдини олиш имконини йўққа чиқарар эди.  Шунинг учун ҳам амалиётда шифокор олиб борилаётган дори воситалари иштирокидаги  полифармакотерапия мобайнида ушбу аллергик реакциялани олдини олиши мушкул вазифа эди. Ҳозирда дори воситасини одам организмига таъсир этиши, дори аллергияси келиб чиқиш хавфини башорат қилиш усули топилди. Бу ихтиро муаллифлари  Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Клиник фармакология кафедраси мудири проффесор, тиббиёт фанлари доктори  Мавлянов Искандар Рахимович, клиник фармакология кафедраси доценти тиббиёт фанлари доктори Аширметов Абдурашид Хамидович, клиник фармакология кафедраси ассистенти PhD Мавлянов Зафар Искандарович. Улар  бу ихтиро юзасидан тадқиқотлар олиб боришлари натижасида , дори аллергияси келиб чиқиш хавфини олдини олиш , ундан аллергия юзага келмасдан олдин бу хавфни башорат қилиш  усулини  ихтиро қилишди. Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан бу ихтирога патент олинди.