Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига Жанубий Кореянинг халқаро кўп тармоқли “Бунданг Чесенг” номидаги тиббиёт маркази ходимларининг ташрифи

Бугун 30 июл Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида  Жанубий Кореянинг халқаро кўп тармоқли “Бунданг Чесенг” номидаги тиббиёт марказининг бош менеджери, тиббиёт фанлари доктори Че Бён Гук ҳамда тиббиёт маркази вакилларининг ташрифи бўлиб ўтди. Учрашув давомида ТошВМОИ ректори профессор Х.А.Акилов, ўқув ишлари бўйича проректор проф.Касимова М.С, Халқаро алоқалар бўлими вакили  Кадиров А.А. , Жаррохлик факультети декани доцент Кариев С.С, Урология ва нефрология кафедра мудири Гайбуллаеф А.А ҳамда Жанубий Кореянинг халқаро кўп тармоқли Бунданг Чесенг тиббиёт маркази вакиллари қатнашдилар. Мехмонлар илиқ ва самимий кутиб олинди . Тошкент врачлар малакасини ошириш институти  ректори профессор Хабибулла Атауллаевич  институтимиз тарихи, ўқув тизими жараёни ва ҳозирги кунда ўз фаолиятини олиб бораётган кафедра ва  курслар, тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқларимиз ҳақида  сўзлаб бердилар. Шунингдек Жаррохлик факультети декани доцент Кариев С институт тузилмаси, дипломдан сўнги ўқиш тартиби, хориж давлатлари билан кенг алоқаларда тажрибалар алмашаётган институтимиз жамоаси вакиллари хақида фикирлар билдирдилар. Ҳаммага маълумки  бугунги кунда Жанубий Корея юқори даражадаги тиббиёт хизмати ва соғлиқни сақлаш тизими деярли мукаммал бўлган дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Жанубий Кореянинг халқаро кўп тармоқли “Бунданг Чесенг” номидаги тиббиёт марказининг бош менеджери, тиббиёт фанлари доктори Че Бён Гук шифохона ҳақида маълумот берди. Ушрашув давомида Жанубий Корея давлати клиникалари шифокорлари билан келажакда кенг истиқболли хамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида ТошВМОИ ректори профессор Х.А.Акилов ва Жанубий Кореянинг халқаро кўп тармоқли “Бунданг Чесенг” номидаги тиббиёт марказининг бош менеджери, т.ф.д. Че Бён Гук  ўртасида мемарандум имзоланди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад бу давлатлараро  тиббиёт соҳаси вакилларининг тажрибаларини ўрганиш, Жанубий Корея давлатининг тиббий марказлари ва таълим муассасалари билан илмий-амалий халқаро алоқаларни йўлга қўйиш,  мутахассисларни ўқишга ва стажировкага боришларини таъминлаш,тиббиёт ривожидаги ютуқлар билан танишиш, биргаликда хамкорлик ишлари олиб бориш ҳақида кенг фикрлар билдирилди. Келажакда Тошкент варачлар малакасини ошириш институти ва  Жанубий Кореянинг халқаро кўп тармоқли “Бунданг Чесенг” номидаги тиббиёт маркази ўртасида  тиббиёт соҳаси бўйича хамкорлик муносабатлари кенг йўлга қўйилиши ва ривожланишига катта  ишонч билдирилди.