Жорий йилнинг 4 сентябридан 2 октябригача Эпидемиология кафедрасида «Ўта хавфли юқумли касалликларнинг эпидемиологияси ва профилактикаси» мавзуий малака ошриш циклида тингловчи шифокор курсантлар ўқишмоқда.

Жорий йилнинг 4 сентябридан 2 октябригача Эпидемиология кафедрасида «Ўта хавфли юқумли касалликларнинг эпидемиологияси ва профилактикаси» мавзуий малака ошриш циклида тингловчи шифокор курсантлар ўқишмоқда.

Ушбу циклга Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг эпидемиологлари, дезинфекционистлари, паразитологлари ва энтомологлари таклиф этилган. Циклга 22 шифокор-курсант келган бўлиб, цикл давомида ўта хавфли юқумли касалликларнинг эпидемиологияси ва профилактикаси, дезинфекция, дезинсекция, дератизация, стерилизация ва тиббий чиқиндиларни йўқотиш масалалари кўриб чиқилади. Ўзбекистон республикаси ҳудудини ўта хавфли юқумли ва карантин касалликлар кириб келишидан ҳимоя қилишни ташкил қилиш, ўта хавфли юқумли касалликлар билан касалланган беморлар аниқланганда, ўтказиладиган карантин ва чегаралаш тадбирларини белгилаш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга  «Эпидемиология» кафедрасига (04.09.18-11.12.18) бирламчи ихтисослаштириш бўйича 3,5 ойлик циклга ҳам 53 нафар шифокор-курсантлар ўқишга қабул қилинган.

Амалий машғулотларда тингловчилар фаол иштирок этди, улар қизиқтирган саволларни бериб, эркин равишда мулоқот қилинди, тест топшириқлари ва вазиятли масалаларни гуруҳларга бўлиниб муҳокама қилинди. Ўлатга қарши  I тур ҳимоя кийимини кийиш ва ечиш бўйича амалий машғулотлар қизғин тарзда ўтди. Кафедранинг ўқув базаларида, яъни: Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг ўта хавфли юқумли касалликлар бўлимида, Республика ОИТСга қарши кураш Маркази, Республика ўлат,  ўта хавфли юқумли ва карантин касалликларнинг профилактикаси Маркази каби ўқув базаларида амалий машғулотлар ўтказилди. Шифокор-курсантларнинг маънавий-маърифий савиясини ҳам оширишга эътибор қаратилади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган суҳбатлар, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Қарорлари ва асарларини ўрганиш бўйича маърузалар ўтказилди, иккала гуруҳ шифокор-курсантлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейга ташриф буюришди.

Ўлатга қарши ҳимоя кийимини кийиш ва ечиш бўйича амалий машғулотлар

 

  

 

   

Кафедранинг ўқув базаларида амалий машғулотлар

 

      

Малака ошириш циклининг курсантлари    Бирламчи ихтисослаштириш циклининг курсантлари

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейга ташриф