«Stomatologiya, yuz-jag‘ jarroxligi, oftalmologiya va otorinolaringologiyada nur tashhisining zamonaviy usullari» nomli ilmiy-amaliy anjuman bo’lib o’tdi.

Илмий-амалий анжуман стоматология, юз-жағ жаррохлиги, офталмология ва оториноларингологияда нур ташҳисининг долзарб муаммоларига бағишланади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, сўнгги йилларда радиологик хизмат моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида рақамли DR ваCR тизимларни ўз ичига олувчи355 та рентген аппарати, 39 та рақамли флюорограф, 455 та ультратовуш аппарати, 38 та компьютер томографи, 10 та магнит-резонанс томографи, чизиқли кучайтиргичлар ва бошқалар сотиб олинди ва ўрнатилди. Шунингдек республикамиз муассасаларида кўп кесимли компьютер томография (640 касимгача), магнит-резонанс томография (3Т), рақамли рентгенография (DR, CR), интервенцион радиология билан рақамли ангиография, бир фотонли эмиссион томография, кўп ўлчамли ультратовуш, радиотерапия ва яқиндан бошлаб ПЭТ/КТ-технологияси каби  тиббий радиологиянинг замонавий усуллари  қўлланилмоқда.

Халқаро миқёсда эса, Ўзбекистон Радиологлар Жамияти Осиё ва Океания Радиологлар Жамияти ва Европа радиологлар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. Ҳалқаро анжуман ва семинарларда доимий қатнашиш ва юртимизда жахоннинг етук мутахассислари иштирокида йиллик анжуман, семинар ва мастер-класслар ўтказиш мамлакатимизда радиологияни ривожлантиришнинг асосий аспектларидандир.

Кадрлар тайёрлаш 6 йил бакалавриатура, 3 йиллик тиббий радиология бўйича магистратура (диссертация ҳимояси билан), 2 йил тиббий радиология бўйича клиник ординатура, шунингдек, тиббий радиологиянинг барча усуллари интеграцияланган махсус курс (рентгенология, сонография, КТ, МРТ), сонография бўйича ихтисослаштириш курси (5 ой), халқаро малака ошириш курслари (сўнгги 10 йил давомида 100 дан ортиқ радиологлар).