“Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасининг 2018 йил июль-сентябрь ойларидаги фаолияти

2018/2019 йил ўқув йили режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси томонидан июль-сентябрь ойлари давомида 3 та мавзу бўйича цикллар ўтказилди.

Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 19 октябрдаги 618-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти соғлиқн сақлаш бошқармасининг мурожаати асосида бюджет хисобидан 2018 йил июль ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган махсус 46 соатли мавзуий малака ошириш циклида Фарғона вилоятидан  56 нафар раҳбар ходимлар малака оширдилар.

2018 йил июль-август ойларида кафедра жамоаси соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишга доир олий давлат органларининг меёрий хужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этдилар. Шунингдек, ушбу давр мобайнида маъруза, услубий тавсияномалар, услубий қўлланмалар, семинар ва амалий машғулотлар матнлари, кўргазмали материалларига қайта кўриб чиқиш хисобига  20% гача ўзгартириш киритилди.

 Машғулотлар давомидаги икки томонлама муҳокамаларда тингловчилар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган холда ўқув дастурларига тиббиётни молиялаштириш; бухгалтерия хисоби; ахоли ва тиббиёт муассасаларини фармацевтика воситалари билан таъминлашда давлат сиёсати; пуллик тиббий хизмат блоклари киритилди. Ушбу блоклар бўйича дарс ўтиш учун мазкур соха мутахассислари кафедрага ишга қабул қилинди.

2018 йил августида Корея республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси билан  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида Корея республикаси тажрибасидан фойдаланиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилди.

Барча худудлар билан икки томонлама тизимли алоқа ўрнатиш мақсадида  2018/2019 ўқув йили олдидан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори имзоси билан хамкорлик хати, кафедра мудири имзоси билан ўқув йили давомида  ўтказиладиган цикллар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

2018 йил сентябрь ойи давомида бюджет хисобидан 144 соатли умумий малака ошириш циклида 16 нафар ва хўжалик хисобидаги 2 та, 72 соатли мавзуий малака ошириш циклларида Қашқадарё вилояти, Тошкент шаҳридан 33 нафар ҚВП, ҚОП ва ОП мудирлари, жами ой хисобидан  89 нафар курсантлар таълим олдилар. Бюджет хисобидаги цикллар бўйича 33,9 курсант-ой ижроси таъминланди.

Қашқадарё вилояти вакилларини циклларда таълим олиши холати тахлили вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Ш.Турсунов иштирокидаги 2018 йил 29 сентябрдаги қўшма йиғилишда тахлил қилинди.

Тингловчилар циклни охирги куни:  меёрий хужжатлар, ўқитилган мавзулар презентациялари, цикл давомида олинган фотоларни электрон нусхалари билан (500-600 мгб хажмидаги маълумот) таъминландилар.

“Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасининг  2013-2018 ўқув йиллардаги фаолияти бўйича кафедра мудири професор Д.А.Асадовнинг хисоботи Тошкент  врачлар малакасини ошириш институти Илмий Кенгашининг 2018 йил 26 сентябрдаги йиғилишида тақдим этилди ва мухокама қилинди.

Хисобот даврида кафедра томонидан:

-соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга тааллуқли давлат ҳокимият олий органларининг меёрий хужжатлари шарҳларини контингентга ўз вақтида ва тўла ҳажмда етказиш бўйича янги механизмни шакллантириш мақсадида 40 соатли масофавий интеграцион цикл бўйича;

-кафедранинг ахборот коммуникация-технологияларига мансуб техник воситалари ва анжомлари негизида  таълим жараёнини юқори самарали ташкиллаштириш мақсадида махсус дастурий мажмуа яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва маъмуриятга тақдим этилди.

Кафедра мудири, профессор                                         Д.А. Асадов