Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Жаррохлик факультети учун 11 октябрь 2018 йилда Маънавият ва маърифат куни бўлиб ўтди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг анжуманлар саройида  бугун     Жаррохлик  факультети  учун  Маънавият ва маърифат куни ўтказилди.

Ҳозирги кунда институтимизда бешта факультет фаолият олиб боради. Тингловчи шифокорлар ва ходимлар учун  ҳар ойда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бориш анъанага айланган. Ушбу тадбирларда бош шифокорлар, захирадаги рахбар кадрлар ҳамда олий маълумотли ҳамширалар гурухи ҳам мунтазам иштирок этиб келади.

Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви органларининг қуйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160 Қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилди. Президентнинг мазкур Қарори маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилаш, уларнинг кўлами ва миқёсини кенгайтиришга қаратилган.

2017 йилнинг 30 июнь куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Янги ташкилот ёшларнинг чинакам таянчи ва суянчи бўлган, ҳар қандай расмиятчиликдан холи, айниқса, ёшлар манфаатини ҳимоя қиладиган ташкилотга айланди.  ТошВМОИ да ҳам  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Бошланғич Ташкилоти самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2016 йил, 20 январда №34 сонли буйруғи жорий этилганидан деярли барчангиз хабардорсиз, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мазкур буйруқнинг ижросига барча профессор-ўқитувчилар, клиник ординаторлар ва тингловчи шифокорлар риоя қилишлари шарт  қилиб белгиланган. Ушбу буйруққа асосан, дунё миқёсида қабул қилинган хизмат протоколи қоидаларига мувофиқ жиддий, ишчан ва дидли, зиёли шахс қиёфасини шакллантириш мақсадида корпоратив кийиниш услуби талабларига амал қилинади. Муассасада раҳбар ходимлар, педагог, шифокор  касбига мос ҳолда кийинишлари талаб этилади. Тиббиёт ходими ўзини тутиш санъати ҳамда мулоқот маданияти ва касбдошлар ўртасида ва беморлар билан мулоқотда ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари лозим.

Аҳоли орасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.  Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, тиббий патронаж хизмати сифатини такмоллаштириш куннинг долзарб масаласига айланган. Айнан ушбу устувор йўналиш бўйича 2017 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ССВнинг №691 сонли Буйруғи жорий этилган. 

Кун тартибидан ўрин олган биринчи масала  “Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг замонавий валеологик тамойиллари” ҳақидаги маърузани ТошВМОИ Валеология кафедраси мудири, профессор Шухрат Боисович Иргашев ўқиб эшиттирдилар.

Республикамиз шифокорларининг хуқуқий ва  сиёсий билимларини шакллантиришга қаратилган. Давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда интелектуал қобилият ва ақлий тиббиётнинг роли.Инновацион ғоялари” ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига оид Фармонлар ва Қарорларнинг мазмун моҳияти мужассамлаштирган ҳолда тайёрланган кенг қамровли маърузани:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Меҳнат шуҳрати ва Дўстлик орденлари соҳиби, Институтимизнинг фахрий профессори, Иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Академиги Сайдахрор Сайдахмедович Ғуломов тингловчилар эътиборига ҳавола этдилар.

Кун тартибидан ўрин олган учинчи маъруза, “Ўзбекистонда Фитотерапиянинг долзарб масалалари” га бағишланган маърузани ТошВМОИ  доценти Дадаев Холмурод Аманович тингловчиларга   ўқиб эшиттиради.

ТошВМОИ   Ўсма касалликлари   кафедраси мудири , профессор Гафур-Охунов Мирза Али Алиниязович  кафедра тарихи, замонавий фан ютуқлари ҳақида сўзлаб бердилар .Шунингдек  “Хавфли ўсма касалликлари, бирламчи диагностика”  мавзусида  маърузаларини  тингловчилар эътиборига хавола этдилар.

Танаффус давомида шифокорлар институт  фоейисида ташкил этилган “Саломат бўлинг” журнали ва  Китобхонлар учун ярмаркада турли хил  адабиётлардан баҳраманд бўлдилар.

Учрашувнинг маънавий қисмида , Ўзбекистон Давлат ДРАМА   театри жамоаси,Ўзбекистон халқ артистлари Дилбар Исмоилова ва Доно Бобохонова, ёш ва истедодли  саньаткорларимиздан  Пўлатбек Норматоов, Рустамбек Ахмедов, Изроҳат Муродова, Шукурулло Сўфиев, Камолиддин Рахмонов, Шахло Ходжиева    ўзларининг тайёрлаб келган канцерт дастурларини ва спектакллардан парчалар намойиш этдилар.

Тадбир сўнгида, санъаткорларга институт ректорати ва жамоаси номидан чуқур миннатдорчилик билдириб,   тадбирни якунлади. Тингловчи шифокорлар томонидан санъаткорларга гуллар тақдим этилди. Жаррохлик факультети учун ўтказилган мазкур маънавий маърифий учрашув республика шифокрлар ва институт жамоасида катта таъссурот қолдирди.