Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида ҳамкорлик  учрашуви бўлиб ўтди 

      Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамад Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида ҳамкорлик  учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари қатнашдилар . GIZнинг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий мухофаза қилиш марказининг техник маслахатчиси Урсула Буергер,  GIZнинг марказий офиси  маслахатчиси Регина Винтер ва GIZнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича менеджери Эвелина Тотевалар қатнашдилар. Учрашувнинг биринчи куни ТошВМОИ УТТ кафедрасида бўлиб ўтди. Учрашувда ТошВМОИ ўқув ишлари бўйича проректор, профессор М.С.Қосимова, Халқаро бўлим бошлиғи У.Ф.Носирова ва УТТ кафедраси ходимлари иштирок этдилар. Учрашув давомида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойихалари мухокама қилинди. Шу билан бир қаторда, ТошВМОИ нинг  УТТ кафедрасида ҳозирги кунда таълим олиш жараёнлари, ўқув машғулотларида  тингловчи шифокор-курсантларнинг малакаларини оширишлари учун  охирги тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланган хоналардаги шароитлар билан танишдилар, ҳамда  ҳозирда  УТТ  текшируви катта талабга эга эканлиги такидлаб ўтилди.           Учрашувнинг иккинчи  кунида ТошВМОИ ректори профессор Х.А.Акилов  Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакилларини қабул қилдилар. Учрашув давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти  ректори, профессор Хабибулла Атауллаевич  институтимиз тарихи, ўқув тизими жараёни ва ҳозирги кунда ўз фаолиятини олиб бораётган кафедра ва  курслар, тиббиёт соҳасида эришилаётган ютуқларимиз ҳақида  сўзлаб бердилар. Истиқболли режалар тузиш доирасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойихасидн кутилаётган мақсад, 1.ТошВМОИ ходимларининг хорижда малакаларини ошириш режалари;2.Ўқув тиббиёт ускуналари масалалари;3. Кичик тор профилдаги тиббий марказларнинг ташкил қилиш  масалалари кенг доирада муҳокама қилинди.

Учашувнинг сўнгги кунида, GIZ вакиллари Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш, бошқариш ва молиялаштириш кафедраси ва Олий хамширалар курси кафедрасига ташриф буюришди. Кафедраларнинг ўқув тизими жараёнлари билан танишдилар.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистонда замонавий ва юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналар билан ишлаш, тиббиёт соҳаси техник мутахассис ходимларининг малакаларини ошириш бўйича ҳамкорлик муносабатлари бўйича истиқболли режалар доирасида лойиҳаларни амалга оширишни кенг йўлга қўйилиши кўзда тутилди.