«30 ёшдан кейин аёлларда бачадон бўйни саратони профилактикаси»

«30 ёшдан кейин аёлларда бачадон бўйни саратони профилактикаси»

Тошкент врачлар малака ошириш институтининг Акушерлик гинекология ва перинатал медицина кафедраси ва Корея Халқаро соғликни сақлаш фонди (KOFIH)

    хамкорлигида 5 октябр 2018 йил «30 ёшдан кейин аёлларда бачадон бўйни саратони профилактикаси» лойиханинг 2 босқичи ўтказилди

Бажарувчилар:

  1. ТВМОИ АГПМ кафедра асс. т.ф.н. Иноятова Нодира Миранваровна
  2. ТВМОИ АГПМ кафедра асс. т.ф.н. Насирова Гулчехра Уткуровна
  3. Олий тоифали врач педиатр Садуллаева Нигина Шукруллаевна
  4. ТВМОИ АГПМ кафедра 1 йил клиник ординатори Зарипова Шахризода Хакимбековна
  5. ТВМОИ АГПМ кафедра лаборанти Каримова Зухра Абдуллаевна

Мақсад: акушер-гинекологлар ва аҳоли орасида  билим даражасини ошириш орқали 30 ёшдан кейин аёлларда бачадон бўйни саратони профилактикасини тарғиб этиш ва скрининг чораларини ташкил этиш

Ўтказилган тадбирлар:

  1. 50 акушер-гинекологларга жахон ва Ўзбекистондаги бачадон буйни саратони тарқалиши хақида маълумот берилди, БМТ кўлланмаси буйича бачадон бўйни саратони олдини олиш алгоритми ўрганилди
  2. Бачадон бўйни тарқалиши, хавф омиллари, тавсия этиладиган скрининг чоралари ва вакцинопрофилактика тўғрисида аёллар орасида билим даражасини ошириш мақсадида интерфаол маъруза ўтқазилди (40 аёл қатнашди)
  3. 131 аёлда бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилди: ПАП тест, HPV скрин-титр, кўрсатма бўйича кольпоскопия текшируви ўтказилди.
  4. 20 акушер-гинеколог ПАП тест ва HPV скрин-титр ўтказиш учун сурутма олиш техникасига ўргатилди.

Ўтказилган текширувлар натижаси бўйича барча аёлларга индивидуал олиб бориш протоколи тузилади.