“Тиббий ўқув-маслахат маркази” очилиши

 

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти қошидаги
“Тиббий ўкув-маслаҳат маркази” 2017-йил 4-апрелдаги вазирлар махкамасини 174-сонли қарори билан ташкил қилинган.
Муассаса учун ажратидган бинода аввал болалар боғчаси сўнгра поликлиника жойлашган. Ҳозирга келиб, бино тўлик капитал таъмирдан чиқарилган.
Юридик манзили:Яшнобод тумани, Авиасозлар 4 мавзе, 29 уй. Ушбу бинода Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг УЗИ, СТОМАТОЛОГИЯ-1 ва СТОМАТОЛОГИЯ-2 кафедралари ўқув баъзлари жойлашган, шу жумладан бинонинг 1-чи қаватида аҳолига пуллик ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш билан биргаликда, малака оширувчи врачларнинг амалий-тиббий кўникмаларини мустаҳкамлашда янги инновацион ютуқлардан фойдаланган холда фаолият олиб борилади.