Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасининг 2018 йил ноябрь ойидаги фаолияти бўйича маълумот

     “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедрасининг  2018 йил ноябрь ойидаги фаолияти қуйидаги асосий йўналишлар бўйича олиб борилди.

    1.2018/2019 йил ўқув йили режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” кафедраси томонидан ноябрь ойида ўтказилган 4 та циклда 151 нафар курсантлар таълим олдилар.

      Ой давомида ўқув йили режасига биноан бюджет хисобидан 144 соатли умумий малака ошириш циклида 36 нафар ва режали хўжалик хисобидаги 2 та, 72 соатли мавзуий малака ошириш циклларида Навоий, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳридан 57 нафар нафар ҚВП, ҚОП ва ОП мудирлари, жами 93 нафар курсантлар таълим олдилар. Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мурожаати бўйича режадан ташқари бюджет хисобидан 72 соатли мавзуий малака ошириш циклида 58 нафар раҳбар ходимлар ва бош хамширалар таълим олдилар.

        2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 04 апрелдаги 174-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва халқаро хамкорлик бўйича немис иқтисодий хизмати  – «Senior Experten Service ГмбХ» ўртасидаги UZ-TAGES «Илмий тадқиоқтлар ўтказиш ва натижаларини чоп этишни қўллаб қувватлаш» дастури асосида 2018 йил 22 ноябрдан-13 декабрга қадар халқаро эксперт, профессор dr.Mariya Blettner ташрифи амалга оширилмоқда. Халқаро эксперт кафедра ходимлари билан дастур бўйича ишлаш билан бир қаторда курсантларга дарс ўтмоқда.

       3.Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2018 йил 07 ноябрдаги 303-с сонли буйруғига биноан кафедра томонидан бюджет хисобидан 2018 йил 19 ноябрь-01 декабрь даврида Самарқанд шаҳрида сайёр 72 соатли “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” мавзуий малака ошириш цикли ўтказилди. Циклда 58 нафар Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш тизими рахар ходимлари, жумладан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят даволаш-профилактика муассасалари, шаҳар/туман тиббиёт бирлашмалари рахбарлари, даволаш-профилактика муассасаларини бош хамширалари таълим олдилар. Кафедранинг режали фаолияти узлуксизлигини таъминлаган холда циклни ўтказишда 8 нафар кафедра ходимлари жадвал асосида иштирок этдилар.

       Цикл дастурига амалдаги мавзулар билан бир қаторда ахолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши кураш, даволаш-профилактика муассасаларида пуллик хизматларни ташкил қилиш, даволаш-профлактика муассасаларини молиялаштириш ва уларда бухгалтерия хисобини юритиш каби долзарб мавзулар янгитдан киритилди. Тизимда меҳнат мухофазаси, мехнат шартномаларини хужжатлаштириш масалалари Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Ф.М.Ханапияев томонидан тахлил қилинди, кўплаб саволларга тугал жавоблар берилди. Халқаро эксперт dr.Mariya Blettner ўтказган семинарда Германия Федератив Республикасининг соғлиқни сақлаш тизими, жумладан суғурта тизими тахлил қилинди.

       Циклни хар иш куни кун мавзуларининг якуний тахлили, курсантларнинг белгилаб берилган мавзулар бўйича тайёрлаган презентация кўринишидаги маълумотларининг тақдимоти ва мухокамаси билан якунланиши кўринишида ўтказилди. 

    Сайёр циклни ташкиллаштириш, ўтказиш жараёни институтнинг “Менеджмент, ижтимоий ва  бирламчи соғлиқни сақлаш” факультети декани, проф. Б.А.Магрупов томонидан жойида ўрганилди.

      Цикл якунида барча курсантлар олий давлат органлари томонидан охирги икки йил давомидаги соғлиқни сақлашга доир меёрий хужжатлар матнлари,  мавзулар бўйича презентациялар, курсантларнинг презентациялари, фотоматериалларнинг электрон кўринишлари билан таъминландилар.

       Жами  12 соат маъруза, 34 соат семинар, 22 соат амалий машғулот ўтказилди.  Цикл ўтказилиши хисобига 29 курсант/ой бирлик иш бажарилди.

      4.Худудлар билан янги кўринишда самарали узоқ муддатли хамкорликни йўлга қўйиш бўйича фаолият олиб борилмоқда. Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ой давомида олиб борилган музокаралар, Самарқанд шаҳридаги сайёр цикл даврида бошқарма раҳбар ходимлари, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари билан ўтказилган мулоқот ҳамда тахлиллар натижасида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти хамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида 2018-2020 йилларга  хамкорлик бўйича “йўл харитаси” институт ректори ва Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан имзоланди.

     5.2018 йилнинг 24 ноябрь куни кафедрада “Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш” ихтисослиги бўйича махсус комиссиянинг режали йиғилишида хужжат топширган 32 нафар мутахассисларга касбий тоифалар белгилаб берилди.

                 Кафедра мудири,  профессор  Д.А. Асадов