Янги йилингиз муборак бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

     Азиз ва қадри баланд институтимиз жамоаси ! Сизларни яқинлашиб  келаётган 2019 йил билан муборакбод этамиз!  Янги йилда барча ҳайрли ишларингизда Сизларга омад ёр бўлсин. Қалбингиз доимо яхшиликлар  ва мехр-мухаббат билан тўла бўлсин! Янги йилда инсонлар саломатлиги йўлидаги  савобли ва машаққатли ишларингизда, ҳамда  институтимиз шаъни ва қадр-қимматини юксакларга кўтаришда қўшаётган  меҳнатингиздан ҳеч ҳам толмай, доимо юксак марраларга эришиб юриш сизларга насиб қилсин. Азизлар сизларга узоқ -умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-тотувлик,  дастурхонларингизга файзу-барака тилаб қоламиз. Янги йил қутлуғ бўлсин!

ТошВМОИ раҳбарияти