14- ЯНВАРЬ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

        Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг анжуманлар саройида  бугун   14- ЯНВАРЬ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИга бағишлаб Тошкент врачлар малака ошириш институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси харбийлари билан хамкорликда Маънавият ва маърифат куни ўтказилди.      Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-3160 қарори “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги, маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилашга қаратилганган бўлиб бутун мамлакат миқиёсида жумладан  бизнинг  ТошВМОИда мунтазам равишда  институтимизнинг академиклари, профессор-ўқитувчилари, ходимлари, тингловчи шифокор курсантлар , клиник ординарорларимиз учун   Маънавият ва маърифат кунлари ўтказиб борилади.

Институтимиз рахбарияти ва ўқитувчи профессорлари, ходимлари, Республикамизнинг турли вилоят, туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган шифокор тингловчилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси харбийлари қатнашдилар. Тадбир  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси харбий оркестори ижросида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди.  Тадбирни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори , профессор Хабибулла Атауллаевич Акилов табрик сўзлари билан очиб бердилар.

“14 – январь Ватан ҳимоячилари куни” билан  барчани самимий табрикладилар. Ҳаммага маълумки янги  2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди  бу холат республикамизда ҳамма сохаларда жумладан тиббиёт ва мудофаа соҳаларида ҳам юксалишларга олиб келиши шубхасиз. Мустақилигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларимиз Академияси  – мамлакатимиз бақарорлиги ва тараққиётининг мустаҳкам кафолатидир. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича бўлим бошлиғи подполковник Лочинбек Нарзуллаев ўзлариниг табрик сўзларини изхор қилдилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларимиз Академиясининг ҳозирги кундаги фаолияти ҳамда Қуролли кучларимизнинг салоҳияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларимиз Академияси фаолияти ҳақидаги видео лавҳа тадбир иштирокчилари эътиборига хавола этилди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси харбий оркестори жамоаси ижросида концерт намойишини бўлиб ўтди.Тадбир давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ховлисида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси курсантлари ижросида қўл жанги ва қуролли қўмондон жанговор чиқишлари иштирокчилар  эътиборига ҳавола этилди.

      Ҳозирги кунда  Президентимизниг Соғлиқни Сақлаш тизимини такомиллаштиришга  қаратилган қатор  қарор ва фармойишлари жорий этилмоқда.

 ПҚ-4055  «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора тадбирларитўғрисидаги қонуни»  ва ПФ-5590 сонли Фармони «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги фамонларига мувофиқ: аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; касалликларни профилактика қилиш ва олдини олиш, аҳолини соғлом турмуш тарзини кечиришга ундаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагилар соғлиғини муҳофаза қилишга масъулият руҳида тарбиялашни таъминлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш , ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш,  давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб тадбиқ этилмоқда.

“ 2019 йил -Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, ПҚ-4055,  ПФ-5590,  Интелектуал қобилият ва ақлли тиббиётнинг роли. Иннавоцион ғоялар” мавзусидаги  маърузани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Меҳнат шуҳрати ва Дўстлик орденлари соҳиби, Институтимизнинг фахрий профессори, Иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Академиги С. С. Ғуломов тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирдилар. Тадбиримизда  Ўзбек Давлат Драма театри жамоси ижросида   спектал  намойиш этилди. Тадбир сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларимиз Академияси харбийларига , санъаткорларга институт ректорати ва жамоаси номидан чуқур миннатдорчилик билдириб,   тадбир якунланди. Тингловчи шифокорлар томонидан санъаткорларга гуллар тақдим этилди. Тиббий профилактика  факультети учун ўтказилган мазкур маънавий маърифий учрашув республика шифокрлар ва институт жамоасида катта таассурот қолдирди.