Ҳурматли ва азиз институтимиз жамоаси, Наврўз айёми билан барчангизни муборакбод этамиз!

Қуёш шарқ томондан бош кўтариб, кўклам нафасини ўз нурлари билан Ер юзига тарата бошлади. Баҳорий бу илиқликдан тирик мавжудот борки, бош кўтариб табиатга юзланди. Дарахтлар куртак ёзишга шайланди, гуллар япроқларини ёзиб атрини сочишга ҳозир, баҳор элчилари бўлган қушлар ҳам ўз тингловчиларининг кўнглига ёқадиган наволарни куйлашга тайёр.
Баҳор хандон уриб кулган ана шундай дилрабо кунларда Наврўзни қаршиламоқдамиз. Наврўз – гўзаллик таровати, эзгуликлар байрами, меҳр-муҳаббат чашмаси. Еру осмонни баробар уйғотадиган фасл. Кун билан тун баробарлашган ушбу дамларда гўзал табиатгина эмас, одамзот ҳам яшнаб кетади. Наврўз кекса-ю ёш – барчанинг соғинч билан кутган азиз байрами.
Озод юртнинг баҳори бошланди, Наврўзи келди. Орзуманд элнинг кўнгли қуёшдек ёришадиган қутлуғ кун келди. Ўзингиз туғилиб ўсган замин тароватидан биргалашиб баҳра олмоқ нияти туғён уради. Бир ватанда сизу бизни юзлаштирган улуғ байрамлар бунданда кўп, бунданда қутлуғ бўлсин, азизларим. Қутлуғ дамларингиз қутлуғдан қутлуғ бўлсин! Ҳаммангизга соғлик, барака, хотиржамлик, фаровонлик тилаймиз!

ТошВМОИ раҳбарияти