«Саломатлик сари қадам»куни

 

   Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги «Юқумли бӯлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қӯллаб- қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тӯғрисида» ги ПҚ 4063 – сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида , Ӯзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан жорий йилнинг 23 март куни республикада «Саломатлик сари қадам» куни деб эълон қилинди. Яшариш ва яшнаш, фаслларнинг келинчаги бӯлмиш – Нарӯзи олам шукуҳи кезиб юрган гӯзал шаҳримизнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Экопаркда бугун 23 март эрта тонгидан «Саломатлик сари қадам » кунида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти раҳбарияти, ӯқитувчи – профессорлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, клин ординатлари, тингловчи шифокор курсантлари ва ходимлари билан биргаликда кӯтаринки кайфиятда байрамона руҳда тадбирда фаол иштирок этиш учун йиғилдилар. Тадбир Соғлиқни Сақлаш Вазири томонидан «Саломатлик сари қадам» кунига ташриф буюрган барча иштирокчиларга яхши кайфият ва омадлар тилаб очиб берилди.
Шундан сӯнг тадбир барча иштирокчиларнинг оммавий равишда 2 км масофага юришлари билан бошланди. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти жамоаси тадбирда шахмат турнири, шашка турнири, арқонда сакраш, 30м (60м ) масофага югуриш, эстофеталарида , стол тенниси мусобақаси, эстофета 4×100 м , ҳалқа айлантириш, тӯсиқлардан ӯтиш эстофеталарида фаол иштирок этдилар.
«Саломатлик сари қадам» тадбирида мутахассислар томонидан «Соғлом турмуш тарзи асослари» , » Соғлом овқатланиш тамойиллари» мавзуларида суҳбатлар бӯлиб ӯтди.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти жомоасининг профессор-ӯқитувчилари, ходимлари ва клин ординаторлари мусобақада фаол иштирок этган ва жонбозлик кӯрсатишган ғолибларимиз фаҳрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари китоблар билан тақдирландилар. Соғлиқ донолар учун давлат, Бахт эса энг аввало соғлиқ демакдир деб бежиз айтишмаган. Сиз ӯз соғлиғингизни тонг ва баҳордан оладиган хузур-халоватингизга қараб баҳоланг. Соғлом одам табиатнинг энг олий бебаҳо асаридир.Тадбир байрамона кайфиятда мусиқа садолари остида якунланди. Барча иштирокчилар бугунги тадбирдан жуда мамнун эканликлари, юзларидаги илиқ табассум ва кӯтаринки кайфиятлари буни акс эттириб турибди. Бугунги » Саломатлик сари қадам » тадбири мусобақа ва марафонларларда фаол қатнашган иштирокчиларга бошланаётган янги хафта янада куч-қувват ва шижоат бағишлаганига умид қиламиз.