«Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш» мавзусидаги Республика IV илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

ЎзР ССВнинг 2016 йил 30 декабрдаги 550-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017-йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи, 2017 йил 20 январдаги 8-7-4/92-сонли ҳамда 2017 йил 3 мартдаги 8-8-4/530-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш» мавзусидаги Республика IV илмий-амалий конференция ўтганлиги тўғрисидаги Кўрсатма хатларига асосан Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти ректорати конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари билан биргаликда  19 май 2017 йил ТВМОИ катта залида ушбу конференцияни муваффақиятли ўтказди.

ТВМОИ  проректори  профессор Атаханов Ш.Э. конференция ишида раислик қилди, президиум аъзолари этиб профессор Асадов Д.А., профессор Зохидова М.З., ССВ фан ва илм бўлими бошлиғи профессор Набиев Т.А. тайинланди.

Конференцияда 465 нафар иштирокчи, шулардан 42 нафари Тиббиёт ОЎЮ ларининг УАШ тайёрловчи, дипломгача ва дипломдан кейинги кафедра ва курслар проректор, декан, педагог, профессорлари, жумладан ТВМОИ дан 27 нафар; 70 нафари ташкилотчилар ва рахбар шахслар, 25 нафар катта ҳамширалар, 323 нафар УАШ лар қатнашди. Конференция делегатлари қаторида Қорақапоғистон Республикасидан 27, Тошкент шаҳридан 146, Тошкент вилоятидан 54, Хоразмдан 17, Сурхондарёдан 41, Фарғонадан 30, Андижондан 19, Намангандан 22, Навоидан 15, Қашқадарёдан 20 нафар Бухородан 16, Сирдарёдан 22, Жиззахдан 13, Самарқанддан 23, Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоқадор иштирокчилар қатнашди.

Конференцияга тайёргарлик жараёнида ташкилий қўмита томонидан 152 та тезис ва 9 та мақолалар тўплами чоп этилди. Шу жумладан, Жамоатчилик соғлиғини сақлаш боби бўйича 37 та, Соғлом турмуш тарзини шакллантириш бобида 8 та, Ноинфекцион касалликлар бўйича 48 та, Инфекцион касалликлар ва уларни олдини олиш бўйича 10 та, Алоҳида ахоли гурухларига хизмат кўрсатиш (болалар, ўсмирлар, қариялар) бўйича 28 та, Туғиш ёшидаги аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича 21 та тезис чоп этилди. Жами конференция ишида ўз мақола ва илмий тадқиқотлари юзасидан 234 нафар педагог, олим ва тиббий ходимлар иштирок этишди. Улардан 73% аёллар ва 27% эркакларни ташкил этди.

Конференциянинг пленар йиғилишида дастур бўйича киритилган барча маърузачилар ўз вақтида регламентга кўра конструктив ва танқидий сўзга чиқишди. Конференция маърузалари ва мухокама бўйича баённома иловада келтирилади.

Маърузалардан кейинги мухокама давомида делегатлардан 30 дан ортиқ саволлар келиб тушди ва уларга тўлиқ жавоб берилди.