2017 йил 4-5 апрель кунлари Тошкент ва 6 апрель куни Бухоро шаҳрида ўтказилган “Ички касалликлар клиникасида касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олишга оид долзарб масалалар” мавзусидаги IV Республика конгресси тўғрисида ҲИСОБОТ

2017 йил 45 апрель кунлари Тошкент ва 6 апрель куни Бухоро шаҳрида ўтказилган “Ички касалликлар клиникасида касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олишга оид долзарб масалалар”мавзусидаги IV Республика конгресси тўғрисида

ҲИСОБОТ

  1. Конференция мавзуси – “Ички касалликлар клиникасида касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олишга оид долзарб масалалар”
  2. Конференция мақоми – IV Республика Конгресси
  3. Конференциянинг илмий йўналиши, мақсад ва вазифалари:

Илмий йўналиши:

  1. Акушерлик-гинекология, оториноларингология, гастроэнтерология, кардиология, неврология, эндокринология, педиатрия, пульмонология ва юқумли касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш соҳасининг энг янги жиҳатлари
  2. Ўзбекистон Республикаси амалий соғлиқни сақлаш соҳасига даволаш ва диагностиканинг янги услубларини жорий этиш

Мақсади: кундалик врачлик амалиётига даволаш ва диагностиканинг замонавий услубларини жорий этиш, шунингдек, терапевтик йўналиш шифокорлари орасида билим алмашиш. Дунё тиббиёт илмидаги тадқиқотлардаги янги йўналишлар, асосий касалликларини даволаш, профилактика ва ташҳисда илғор тиббиёт технологияларининг қўлланилишининг муҳим ютуқларини муҳокама этиш.

Конгресснинг вазифалари:

  1. Кундалик шифокорлик амалиётига даво ва ташҳиснинг замонавий услубларини жорий этиш.
  2. Терапевтик йўналиш шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш.
  3. 3. Ички касалликлар клиникасида асосий илмий йўналишлар.
  4. Муҳокама қилинган масалалар:
  5. Ички касалликлар клиникасида ташҳис, даво ва профилактикани оптималлаштириш ва такомиллаштириш
  6. Юрак-қон томир касалликларининг замонавий фармакотерапияси, юракнинг ишемик касаллиги, артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги.
  7. Неврологиядаги янги технологиялар.
  8. Ошқозон-ичак тракти касалликларини даволаш.
  9. Педиатрия амалиётида даво ва профилактика.
  10. Гинекология амалиётида диагностика, даво ва профилактикани оптималлаштириш ва такомиллаштириш.
  11. Клиник эндокринологиянинг замонавий ютуқлари.
  12. Конференция иштирокчилари:

Конгресс ишида Ўзбекистон Республикасининг етакчи олимлари, шу жумладан, ТошВМОИ, ТТА, ТошПТИ, РИКМ, РИТваТРИАТМ, РИПИАМ, АндДТИ, БухДТИ мутахассислари иштирок этди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси вилоятиларидан мутахассислар қатнашди. Тошкент шаҳрида жами 400 нафар, Бухоро шаҳрида 300 нафар иштирокчи қатнашди.

  1. Конференция якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва қарорлар:
  2. шифокорларни ўқитишда йиғилган тарихий асосли билимни баҳолаш ва ундан фойдаланиш;
  3. тиббиёт илми ривожланиши ва амалий соғлиқни сақлашга татбиқ этишнинг асосий йўналишларини аниқлаш;
  4. шифокорларни ўқитиш жараёнига янги технологияларни татбиқ этиш истиқболини аниқлаш;
  5. Қабул қилинган қарорлар ва тавсиялардан фойдаланишда кутилаётган натижалар

— кўп тарқалган ва кам учрайдиган касалликлар фармакотерапияси ва диагностикасида эришилган янги ютуқлар тиббиёт ходимлари доирасининг мулки бўлади ва улар Ўзбекистоннинг турли минтақалари соғлиқни сақлаш амалиётига киритилади.

— турли касалликлар, айниқса мураккаб касалликлар комплекс терапиясида даво услубларини такомиллаштирилади.

— аҳолининг турли қатламлари орасида асосий касалликлари тарқалиш кўламини баҳолаш имконини беради.

  1. Хорижий нашриётларда тадбир материалларини чоп этиш бўйича тавсиялар тўғрисида маълумот

Конгрессда Ўзбекистон ОАВ вакиллари иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари орқали Форум иши ҳақида маълумот бериб борди.

Конгрессга тайёргарлик кўриш учун ташкилий қўмита тузилди. Конгресс ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Конгресс иши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 08.02.2016 йилдаги баённомаси асосида амалга оширилди.

Ҳомий ташкилотлар:Атм-pharm,Ника-фарм,Нобелфармсаноат,Вида верде фарм, KRKA, POLPHARMA, Фармак, Takeda,  Pro.Med.CS.

Конгрессни институт в.б.ректори, профессор Х.А.Акилов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадманов очиб берди.

Конгресс ялпи мажлис ва 6 та шўъба йиғилишларидан ташкил топди. Ялпи мажлисда 7 та маъруза тингланди. Шунингдек, Кардиология шўъбасида 7 та, Пульмонология шўъбасида 5 та, Гастроэнтерология шўъбасида 5 та, Педиатрия шўъбасида 5 та, Неврология шўъбасида  6 та маъруза тингланди.

Конгресс бахс-мунозара ва маърузачиларга савол-жавоблар, ижобий фикр-мулоҳазалар ҳамда сертификатларни тарқатиш билан якунланди.

Илова

Самарадорлик Тавсиялар
Таълим тизими, кадрлар тайёрлаш Илм-фан Амалиёт
1. Илмий Шифокорларни ўқитишда йиғилган тарихий асосли билимни баҳолаш ва ундан фойдаланиш Тиббиёт илми ривожланиши ва амалий соғлиқни сақлашга татбиқ этишнинг асосий йўналишларини аниқлаш Шифокорларни ўқитиш жараёнига янги технологияларни татбиқ этиш истиқболини аниқлаш
2. Ижтимоий Турли касалликлар, айниқса мураккаб касалликлар комплекс терапиясида даво услубларини такомиллаштириш Аҳолининг турли қатламлари орасида асосий касалликлари тарқалиш кўламини баҳолаш Кўп тарқалган ва кам учрайдиган касалликлар фармакотерапияси ва диагностикасида эришилган янги ютуқлар Ўзбекистоннинг турли минтақалари соғлиқни сақлаш амалиётига киритиш
3. Иқтисодий Ички касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олишни такомиллаштириш имкони ва йўлларини кўрсатиш Клиника амалиётидаги муаммоларни муҳокама қилиш, патологияни тўлиқ ва чуқур таҳлил қилиш ва инсон касалликларининг олдини олиш ҳамда даволашнинг янги стратегияларини ишлаб чиқиш Беморларни даволашга сарфланадиган сарф-харажатлар кўламини қисқартириш


Институт ректори 
профессор                                                                  Акилов Х.А.

2017 йил 45 апрель кунлари Тошкент ва 6 апрель куни Бухоро шаҳрида ўтказилган “Ички касалликлар клиникасида касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олишга оид долзарб масалалар”

мавзусидаги IV Республика конгресси тўғрисида

Фото Лавҳалар