1-Oктябр – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни

1-Oктябр – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни

    Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат–еҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўтабар бўлган улуғ зот – муаллим ва мурраббийлардир. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-еҳтиромининг яққол намунасидир.

      Профессор ва ўқитувчининг обрўси –  унинг билими ва салоҳияти, талабалар ва тинговчилар юрагида қолдирган ўчмас изи ва муносиб шогирдларни тарбиялаши билан ўлчанади.

         Институмизда фаолият юритаётган азиз ва қадрли Устозлар! энг аввало Сизга саломатлик, масулиятли ва шарафли  ишларингизда муваффақият ва омадлар ёр бўлишини чин юракдан истаб қоламиз!