Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Наврўз умумхалк байрами муносабати билан “Наврўзи олам муборак” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Наврўз умумхалк байрами муносабати билан “Наврўзи олам муборак” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

 ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИДА Ўзбекистон-Италия Дўстлик жамияти

ТошВМОИ Ташкилий қўмита, Маънавият тарғибот маркази, Хотин қизлар қўмитаси

     Шу кунларда атрофда ажиб манзаралар барқ уриб, табиат уйғонмоқда. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда. Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда  юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

 

 

       Бугун 28-март 2018йил Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Наврўз умумхалк байрами муносабати билан “Наврўзи олам муборак”  мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбир ТошВМОИ ховлисида безатилагн дастурхон атрофида барча институт ходимлари, профессор-ўқитувчилар, таклиф қилинган меҳмонлар ва санъаткорлар иштирокида кенг нишонланди. Куни кеча институтимиз ховлисида тайёрланган сумалаклар дастурхонга тортиқ қилинди. Котта дош қозонда ошлар дамланди.

 

 

      Наврўзи олам байрам тадбиримизни  ТошВМОИ ректори, профессор Хабибулло Атауллаевич ўз табриклари билан очиб бердилар. Барча институт ходимларини ва тадбирга келган мехмонларни самимий байрам билан табрикладилар.Уларга соғлик-саломатлик , оилавий тинчлик-тотувлик, хотиржамлик ва келгуси ишларида улкан зафарлар тиладилар. Шунингдек, институтнинг Фахрийлар Кенгаши раиси, профессор Жўрабой Маърифбоевич Сабиров ҳам ўзларининг табрикларини  институт жамоасига ва байрам тадбирига ташриф буюрган мехмонларга ўқиб эшиттирдилар. Маълумки, мустақиллик йилларида Наврўз умумжаҳон байрами сифатида тан олинди. 2009 йилда ЮНЕСКО томонидан Наврўз инсониятнинг номоддий маданият мероси рўйхатига киритилди. Бу фахрли ҳодиса юртимизда Президентимиз раҳнамолигида халқимиз маданий-маърифий меросига қаратилаётган юксак эътибор нишонасидир. Асрлар тарихига эга бу байрам томошаларида халқимизнинг қадимий урф-одатлари, миллий анъаналаримиз, турфа маросимлар намойиш этилади, қайта тикланиб, янгича тус олади. Шу тариқа миллий меросларимиз авлодлар қалбига синга боради.

  

       Тадбир давомида Ўзбекистон-Италия  Дўстлик жамияти ижрочи директори Диляра Марсовна Ахмедшина, Ўзбекистон Давлат консерваториясининг жамоаси, Ўзбекистон Давлат Драма Театри санъаткорлари ўзларининг байрам табрикларини ўқиб эшиттирдилар. Тадбирда санъат сохасига дадил қадамлар билан кириб келаётган, ўзбек, рус, қозоқ, инглиз, турк, тожик ва араб тилларида ижро этган қўшиқлари билан танилиб бораётган Ўзбекистон Давлат консерваториясининг талабаларидан  иқтидорли ва истиқболли ёш хонандалар Каримбаев Алимбай ва Содиқова Хилолахон ўзларининг мафтункор овозлари билан барчани ром қилди. Шунингдек байрам туҳфаси билан Ўзбекистон Давлат Драма Театри санъаткорлари ўзларининг чиқишлари билан барча келган меҳмонларни ҳушнуд этдилар.Тадбир кўтаринки рухда нишонланди ва куй қўшиқларга уланиб кетди. Наврўз байрами элимизда ободлик, тинчлик-тотувлик, миллатларо аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда эзгулик уйғотадиган ҳақиқий шарқона байрам бўлиб қолаверади.

              

Тилайман гулларнинг ифорларини,

Салобатли тоғлар виқорларини,

  Унутинг дунёнинг ғуборларини,

Наврўз айёмингиз муборак дўстлар!.