Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Хирургия факультети учун 12 АПРЕЛЬ 2018 йилда Маънавият ва маърифат кун бўлиб ўтди

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Хирургия факультети  учун  12 АПРЕЛЬ 2018 йилда Маънавият ва маърифат кун бўлиб ўтди

       Бугун  Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг анжуманлар саройида    Хирургия  факультети учун  Маънавият ва маърифат куни ўтказилди.

      Ҳозирги кунда институтимизда бешта факультет фаолият олиб боради. Тингловчи шифокорлар ва ходимлар учун  ҳар ойда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бориш анъанага айланган. Ушбу тадбирларда бош шифокорлар, захирадаги рахбар кадрлар ҳамда олий маълумотли ҳамширалар гурухи хам мунтазам иштирок этиб келади.

      Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви органларининг қуйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160 Қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилди. Президентнинг мазкур Қарори маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилаш, уларнинг кўлами ва миқёсини кенгайтиришга қаратилган.

      2017 йилнинг 30 июнь куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Янги ташкилот ёшларнинг чинакам таянчи ва суянчи бўлган, ҳар қандай расмиятчиликдан холи, айниқса, ёшлар манфаатини ҳимоя қиладиган ташкилотга айланди.  ТошВМОИ да ҳам  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Бошланғич Ташкилоти самарали фаолият олиб бормоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2016 йил, 20 январда №34 сонли буйруғи жорий этилганидан деярли барчамиз хабардормиз, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мазкур буйруқнинг ижросига барча профессор-ўқитувчилар, клиник ординаторлар ва тингловчи шифокорлар риоя қилишлари шарт  қилиб белгиланган. Ушбу буйруққа асосан, дунё миқёсида қабул қилинган хизмат протоколи қоидаларига мувофиқ жиддий, ишчан ва дидли, зиёли шахс қиёфасини шакллантириш мақсадида корпоратив кийиниш услуби талабларига амал қилинади. Муассасада раҳбар ходимлар, педагог, шифокор (ёки бўлажак педагог, шифокор) касбига мос ҳолда кийинишлари талаб этилади. Тиббиёт ходими ўзини тутиш санъати, ҳамда мулоқот маданияти ва касбдошлар ўртасида ва беморлар билан мулоқотда ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари лозим.

          Кун тартибидан ўрин олган биринчи маъруза Республикамиз шифокорларининг хуқуқий ва  сиёсий билимларини шакллантиришга қаратилган. Давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига оид Фармонлар ва Қарорларнинг мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали байрам йиғилишида Муҳтарам Юртбошимиз қилган маърузаси ва 2017 йил 22 декабрдаги Президент Муражаатномаси ҳақидаги маърузаларини мужассамлаштирган ҳолда тайёрланган кенг қамровли маърузани:

      Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Меҳнат шуҳрати ва Дўстлик орденлари соҳиби, Институтимизнинг фахрий профессори,                                          Иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Академиги Сайдахрор Сайдахмедович Ғуломов тингловчилар эътиборига ҳавола этдилар.

      Аҳоли орасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.  Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, тиббий патронаж хизмати сифатини такмоллаштириш куннинг долзарб масаласига айланган. Айнан ушбу устувор йўналиш бўйича 2017 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ССВнинг №691 сонли Буйруғи жорий этилган.  Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала “Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг замонавий валеологик тамойиллари” ҳақидаги маърузани ТошВМОИ Валеология кафедраси мудири, профессор Шухрат Боисович Иргашев ўқиб эшиттирдилар.

       Шунингдек Нобель Фарм Саноат маҳаллий корхонаси реклама бўлими бошлиғи Чориев Отабек Нормўминович хозирги кунда Нобель фарм саноат корхонаси томонидан чиқарилаётган сифатли дори-дармон маҳсулотлари , уларнинг қўлланилиш усуллари ва таркиблари ҳақида маълумот бердилар.

       Аҳоли саломатлигини сақлашда хавфли  омилларни олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. Аҳоли орасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришнинг валеологик тамойилларига ҳамда ҳозирги кунда  глобал муаммога айланган тамаки чекиш муаммосини олдини олишга бағишланган  маърузани  Валеология кафедраси доценти, ТошВМОИ Маънавият тарғибот маркази раҳбари Маматова Нодира Мухтаровна тингловчилар эътиборига ҳавола этди.

      Танаффус давомида шифокорлар институт  фоейисида ташкил этилган “Саломат бўлинг” журнали ва  Китобхонлар учун ярмаркада турли хил  адабиётлардан баҳраманд бўлдилар.

      Учрашувнинг маънавий қисмида , Ўзбекистон Давлат Сатира театри жамоси  сўз усталари , халқимиз севган санъаткорлар  “Шур данак” гурихи аъзолари Эркин Жўллиев ҳамда Дониёр Хасановлар ўзларининг чиқишлари билан барчани хушнуд этдилар.

      Тадбир сўнгида, ТошВМОИнинг “Маънавият тарғибот” Маркази раҳбари доцент Маматова Нодира Мухтаровна сўзга чиқди, санъаткорларга институт ректорати ва жамоаси номидан чуқур миннатдорчилик билдириб,   тадбирни якунлади. Тингловчи шифокорлар томонидан санъаткорларга гуллар тақдим этилди. Хирургия факультети учун ўтказилган мазкур маънавий маърифий учрашув республика шифокрлари  ва институт жамоасида катта таъссурот қолдирди.