Институт ҳақида

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳақида

institut

Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш институти (ҳозирги Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) Ўрта Осиё Республикаларидаги шифокор кадрларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, Президиум Кенгашининг 1932 йил 22-июнида №459 Қарорига асосан ташкил топган.

     Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг мақсад ва вазифалари фаолиятнинг илк давриданоқ аниқ белгилаб олинди. Булар:
– шифокорларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш;
– илмий кадрларни тайёрлаш;
– соғлиқни сақлаш тизимига ташкилотчи раҳбарларни тайёрлаш;

        Институтнинг ривожланиш босқичлари соғлиқни сақлаш тизимининг энг қийин даврларига тўғри келди. Ўша даврларда республиканинг шаҳар ва қишлоқларида врачларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, миллий кадрларни шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини ошириш, ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш ва уларни бартараф етиш масалалари энг катта муаммолардан бири бўлган.

       Машаққатли бир даврда институтда кафедраларнинг ўқув услубий, илмий-амалий  фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби вазифалар оғишмай амалга ошириб келинди. Биринчи маротаба 6 та кафедра иш бошлади ва 84 та врачнинг малакаси оширилди. Ҳаёт билан ҳамнафас тарзда институт ҳам тараққий етиб борди ва соғлиқни сақлаш тизимида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини такомиллаштириб борди.

        Институтга тамал тошини қўйган, унинг ривожига улкан ҳисса қўшган йирик фан арбоблари, профессор-ўқитувчилар, ассистентлар ўзларининг фидоий меҳнатлари билан институт ҳаётида ўчмас из қолдирдилар. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг собиқ ректорлари Ж.С. Пулатов, М.Б. Султонов, З.А.Даминов, М.А.Мирзамуҳамедов, Қ.С.Зоиров. Х.Х.Хусанов  ва А.Р.Рахимжоновларнинг ушбу  даргоҳни бугунги нуфузига эришишида беназир меҳнатлари бор.

       Узоқ йиллар давомида шаклланиб, ривожланиб, давр талабига мослашиб борган Тошкент  врачлар малакасини ошириш институтида турли даврларда фаолият олиб борган моҳир  устоз педагогларнинг хотираси, бизга қолдирган билим ва тажрибалари доимо ёдимизда сақланади. Уларнинг номларини эҳтиром ила тилга оламиз, профессорлар С.А.Аъзамхўжаев, Н.А.Шаматов, К.Ю.Юлдашев, Н.К.Бобохўжаев, З.М.Жамолова, А.С.Зарзар, Г.Т.Ибрагимов, Д.С. Каримов, А.А.Каланходжаев, Х.Н. Муратова, А.Р. Мансуров, Ш.Ш. Шомансуров ва бошқалар.

     Президент Фармонлари ва Қарорларида, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури” , “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Соғлом авлод учун” Давлат дастурларида узлуксиз таълимни такомиллаштириш, мутахассисларни бутун меҳнат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириб боришга имкон яратади. Кадрларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири саналади.

     Йиллар давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг нуфузи ортиб борди, аммо мақсад ва вазифалари ўзгармади. Институтда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар, яратилган ўқув-услубий қўлланмалар дипломдан сўнги ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга ва юқори малакали врач кадрларни тайёрлашга хизмат қилди.

      Ҳозирги кунда ТошВМОИда 49 та кафедра ва 5 та курсни қамраб олган 5 та факультет фаолият олиб боради: Тиббий профилактика ва УАШ тайёрлаш факультети; Терапия факультети; Хирургия факультети; Педиатрия факультети; Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети.  

       Республикадаги энг нуфузли, етакчи илмий-амалий тиббиёт марказларида институтнинг ўқув базалари жойлашган бўлиб, РШТТЁМ, РИКИМ, Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти, В.Воҳидов номидаги хирургия илмий маркази, Тери-таносил касалликлари ИТИ, Фтизиатрия ва пулмонолигия ИТИ, Педиатрия ИАТМ, Травматолгия ва ортопедия ИТИ шулар жумласидандир. 1-ШКШ ТошВМОИнинг асосий клиник базасидир.

      ВМнинг 04.04.2017даги №174 Қарорини ижроси борасида ТВМОИда Марказий ташкилий услубий кенгаш тузилиб, унинг таркибида нафақат институт ходимлари, балки Республиканинг барча малака ошириш факультетлари ходимлари жамланган.

   Институтда хормай-толмай меҳнат қилиб келаётган 418 та профессор-ўқитувчилар таркибида 3 та академик, 86 та тиббиёт фанлари доктори, 110 та профессор ва 170 дан ортиқ тиббиёт фанлари номзоди, 78 та доцент бор. Уларнинг кўпчилиги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” нишонига сазовор бўлишган.     Институтимизда Ўзбекистон Қахрамони профессор Камилов Холиджон Махамаджонович ҳам меҳнат қиладилар.

    ТВМОИ жамоасида эл юрт таниган,  кўзга кўринган олимлар:   Ўзбекистон Қахрамони проф. Х.М.Комилов, ЎзФА Академиги, профессор А. М. Убайдуллаев, профессор Ф. Г. Назиров,профессор Сабиров Дж.М.,  профессор Х. А. Акилов,  соғлиқни сақлаш ташкилотчиси  профессор Асадов, профессор Бахрамов С.М. , профессор Фазилов А.А.  «Эл-юрт хурмати» ордени соҳиби профессор Гафуров Б.Г, ва бошқалар фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

     Врачларни малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш 60 та тиббиёт йўналиши бўйича олиб борилади. Институт олимлари томонидан узлуксиз таълимнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий тамойиллари яратилган бўлиб, кундузги ва сиртдан-масофадан ўқитиш услублари жорий қилинган ва 400га яқин врач кадрлар масофадан ўқитилди. Кафедраларда ўқув жараёни янги технологиялар асосида олиб борилади.

Институтда таълим турлари:

клиник ординатура-2 йил

Ихтисослаштириш цикллари- муддати 1.% ойдан 24 ойгача

Малака ошириш цикллари- муддати14 сатдан 144соатгача

Тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича стажировкалар

    Масофадан туриб ўқитиш таълим сайти, теле-видеоконференциялари,сиртки-кундузги, сайр ва масофавий цикллар (видео-аудио конференциялар) ёрдамида амалга оширилади.

   Институтнинг фундаментал кутубхонаси бугунги кунда 150 мингдан зиёд  тиббиёт соҳасидаги адабиётлар ва  хорижий даврий нашрлар  билан таъминланган.

     Институтда илмий тадқиқотлар олиб борувчи ёш олимлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, сўнги 3 йил давомида  50 дан ортиқ аспирант ва докторантлар муваффақиятли илмий диссертация ишларини ниҳоясига етказди. Клиник ординатурани 800 дан ортиқ ёш врач кадрлар ўзлари танлаган ихтисосликлар бўйича тугаллади.

Институт кафедралари ходимлари республика миқёсидаги инновацион ярмаркаларда иштирок этадилар, WEB OF SCIENCE платформасида илмий нашрларга эгадирлар.

Институтда маънавият тарғибот бўлими фаолият олиб боради,  ёшлар орасида таълим-тарбия ишлари, маънавият ва маърифат соҳасида ҳам салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда, Шунингдек, Фахрийлар кангаши,Хотин қизлар кенгаши, ҳамда Ёшлар кенгашлари фаолият олиб боради.

Институтда Халқаро алоқалар бўлими фаолият олиб боради. Профессор-ўқитувчиларнинг ярмидан кўпи хорижий мамалакатларда ўтказиладиган халқаро илмий-анжуманлар, ўқув семинарлар, малака ошириш курсларида иштирок этишган. Вена Тиббиёт Олийгоҳи,Австриянинг Грай тиббийт олийгоҳи, Германиянинг “Шаритэ” университети, Брандербург институти, Германиянинг Виттен\Хердеке онкология университети, Италиянинг  San-Camillo-Forlani госпитали, Кореянинг Енсей стоматология университетлари билан алоқаларни ўрнатган ва кўплаб ҳамкорлик шартномаларини имзолаган.

   Ҳозирда нафақат ходимлар хорижда малака оширяптилар, балки чет элларда стажировкалар ўтяптилар, хорижий хамкорлар билан кўшма цикллар ва маҳорат сабоқларини ўтаяптилар.  Халқ саломатлигини сақлашдек муқаддас вазифани ўз олдига қўйган ТошВМОИ қўлга киритилган ютуқлардан тўхтамай, доимо олға бормоқликни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.