Ректор

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори:
Акилов Хабибулла Атауллаевич
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Қабул кунлари:  Душанба – Жума: 14:00-17:00
Телефон: (+99871) 268-17-44
E-mail: info@tipme.uz


Профессор
Акилов
Хабибулла Атауллаевич

   Акилов Хабибулла Атауллаевич 1957 йилда туғилган, ўзбек. Тиббиет фанлари доктори, профессор.

Ҳозирда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг ректори,  ҳамда шу институтнинг хирургия, болалар хирургияси билан кафедрасининг мудири бўлиб ишлайди.

Республикада тиббиёт фанининг болалар хирургияси соҳасини ривожлантиришга ва врачларнинг дипломдан кейинги таълими, масовафий таълим ва қайта тайёрлаш ишларига раҳбарлик қилиб, ўз  ҳиссасини қўшиб келаётган кўзга кўринган олимдир.

Проф.Х.А. Акилов хирургия йўналишида республикамизда ўз мактабини яратган олимдир.  У яратган мактаб  мутахассислари унинг раҳбарлигида болаларда портал гипертензия асоратларини хирургик даволаш , жигар ва ўт йўллари хирургияси бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кўрсатиш, қорин бўшлиғи аъзоларини эндохирургияси, тезкор хирургия масалалари билан шуғулланадилар.

Унинг раҳбарлигида 4 та докторлик, 14 та номзодлик диссертациялари ёқланган, 6 та илмий иш (PhD)  устида изланишлар олиб борилмоқда.

Проф.Х.А.Акилов Республикада тан олинган  олим сифатида болаларда портал гипертензия асоратларини, жигар ва ўт йуллари касалликлари  ва қорин бўшлиғи тезкор патологияларини хирургик даволаш билан шуғулланади.

Ўз илмий ва  педагогик фаолиятини замонавий техник инновацион дастурлар билан тўлдириб бориши натижасида  Республикамизда болалар қўшма жароҳатларида ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари кескин камайишига эришилди. Унинг раҳбарлик қилиш жараёнида болалар қорин бўшлиги ўткир касалликларида клиникада эндовидеохирургик операцияларга асос солинди. Болалар хирургиясида Х.А.Акилов раҳбарлигида эндовидеохирургик операциялар ривожлантирилмокда, жумладан, кафедрада кўплаб эндовидео хирургик операцияларни амалга оширувчи мутахассислар  тайёрланмокда.

Проф.Акилов Х.А хирургия йўналишида бир неча амалий ва инновацион грантларга раҳбарлик қилган, уларнинг натижалари амалиётга кенг татбиқ этилганлиги аҳамиятга молик.

Проф.Акилов Х.А. 450 дан ортиқ илмий нашрларнинг муаллифи: улардан  3 та монография, 250 дан ортиқ илмий мақола,  улардан 45 таси хорижий журналларда, 13 патентлар,  муаллифлик гувоҳномалари, рационализаторлик таклифлари, услубий тавсияномалар  шулар жумласидан ҳисобланади. Web of Science ҳалқаро маълумотлар базасида илмий нашрларга эга.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига сайланган, ҳозирда шу кенгашнинг учинчи чақириқ депутати.

Бир қатор илмий журналларнинг редколлегия аъзоси. Ўз фаолиятида проф.Акилов етакчи мутахассис бўлиб етишган етук олим: ОАКнинг эксперт кенгаши аъзоси,          ТВМОИ ихтисослашган илмий кенгаш раиси, Умумжаҳон хирурглари Ассоциацияси аъзоси, Пирогов номли Халқаро Хирурглар Ассоциацияси  аъзоси, Россия ва Ҳамдўстлик мамлакатлари хирург-гепатологлари Халқаро Ассоциацияси бошқаруви аъзоси,Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари Ассоциациясининг бошқаруви аъзоси, Ўзбекистон болалар хирурглари илмий жамиятининг раиси, Россия тиббий техник академиясининг академиги.

Унинг меҳнатлари муносиб тақдирланган бўлиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги”, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги”, “Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги”, кўкрак нишонларига эга ва Украинанинг Георгий “Шон, Шуҳрат, Меҳнат”медалининг соҳиби.