Ўқув ишлари бўйича проректор

Ўқув ишлари бўйича проректор:
Касимова Мунирахон Садикжановна
Қабул кунлари: Душанба – Жума, 14:00 – 16:00
Телефон: (+99871) 268-29-10
E-mail: uquv_prorektor@tipme.uz


КАСИМОВА МУНИРАХОН САДИКЖАНОВНА 

 тиббиёт фанлари доктори, ТВМОИ ўқув ишлари бўйича проректори.

     1967 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган, миллати ўзбек.
М.С. Касимова 1990 йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факультетини аъло баҳолар билан тугатиб, ушбу институтнинг офтальмология кафедрасига клиник ординатурага қабул қилинган.
1996 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасига аспирантурага қабул қилинди ва 1998 йилда профессор Х.М. Камилов раҳбарлиги остида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
М.С. Касимова 2000 -2017 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедраси ассистенти, доценти, 2017 йилда кафедра профессори лавозимига тайинланди.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасида кўрув нерв ва тўр парда томирларидаги ўткир қон айланиш етишмовчилиги бўлган беморларда ташхислаш ва даволаш янги усулларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллашни патогенетик асослаш бўйича илмий изланишлар амалга оширди.

Ушбу илмий тадқиқотлар натижаси сифатида М.С. Касимова 2009  йилларда профессор М.С.Камилов раҳбарлиги остида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
2013 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти халқаро ишлар бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди. Хозирда иккита фалсафа докторларини (PhD)тайёрлаган.

Стоматология, офтальмология ва ЛОР мутахассисликлари бўйича ихтисослашган кенгаш аъзоси, ТВМОИ олимлар кенгашининг раис ўринбосари. “Соғлиқни сақлаш аълочиси” “Ўзбекистон Мустақилигининг 26 йиллигига” медаллари билан тақдирланган.

 2017 йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўкув ишлари бўйича проректори ва ўриндошлик асосида офтальмология кафедраси профессори сифатида фаолият олиб бормоқда.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.