Ректор табриги

Ҳурматли ҳамкасблар – порталга ташриф этувчилар!

     Мен Сизларни самимий қутлаган ҳолда ҳар бир киши порталга кирганида ўзи учун институт тўғрисида керакли ахборотга эга бўлишига ва у  нафақат Сизга қизиқарли, балки амалда фойда келтиришига умид қиламан.

  Бизнинг ишимиз амалда соғлиқни сақлаш учун мутахассисларни дипломдан кейинги тайёрлашга йўналтирилган. Бу иш билан 80 йилдан буён шуғулланиб келамиз ва жамоаларимизнинг бутун кўп йиллик тарихи мобайнида институт тузилмаси ҳамда иш йўналишларини такомиллаштириш давом эттирилмоқда. Бугунги кунда ТошВМОИ ҳар қандай ихтисосликдаги врачга илғор тиббиётга доир энг янги билимларни таклиф этиши мумкин. Бунинг учун институт ишлаб чиқилган таълим технологиялари ва умумий амалиёт врачларидан тортиб соғлиқни сақлашнинг юқори бўғини раҳбарларигача бўлган мутахассисларни тайёрлашнинг катта тажрибасига эга.

     Ўқитиш қуйидаги қоидага асосланади: тиббиёт олийгоҳи битурувчиси, хусусан амалиёт врачи олимлик  тафаккурига, менеджерлик қобилиятига, тиббиётга оид билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим.

    Бизнинг жамоамиз учун ўқитишнинг сифати жуда муҳимдир, шунинг учун у етказилаётган ахборотнинг теранлиги ва тақдим этилган билимларнинг турли-туманлиги билан ажралиб туради.   Бунга ходимлар томонидан нафақат ишнинг анъанавий ва янги усулларини билиш, балки клиник базаларимизнинг аъло даражада техник жиҳозланганлиги ҳамда замонавий ускуналар билан таъминланганлиги кўмаклашади.

      Муайян билимларни тақдим этишдан ташқари биз тингловчиларни перманент – ўқитиш тиббиётдаги дипломдан кейинги таълимнинг муҳим жиҳати эканлигига ишонтиришга (ва амалиётда уларга кўмаклашишга) ҳаракат қиламиз. Айнан 5 йилликда малака ошириш даврларининг англаш эмас, балки мунтазам (кундалик) мустақил саъи-ҳаракатлар касбий омилкорлик гарови бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари айрим фанларда (масалан, ички касалликлар) тиббиётдаги сўнги ютуқлардан хабардор бўлмаган  ҳолда сифатли тиббиёт ёрдам кўрсатиш амримаҳол. Оқил хитойликлар бекордан-бекорга шундай нақлни қайтаришдан чарчамайдилар: «Ўқиш худди оқимга қарши эшгак эшишга ўхшайди, энди тўхташинг билан сени орқага қайтаради».

       Сизнинг истакларингиз, мулохазаларингиз ва таклифларингиз жамоамиз ишини мақбуллаштиришда олқишланади ва миннатдорлик билан қабул қилинади.

               Хурмат билан                                                          Д.М.Сабиров