Педиатрия факултети

Педиатрия факултети декани
Мухамедова Хадичахон Тулкуновна
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, кафедра мудири

2003-2017

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг педиатрия факултети

     Жамият саломатлиги, келажак барқарорлиги ва хавфсизлигининг асосий мезони аёллар ва болаларга бўлган муносабат ҳисобланади.

      Оналар ва болалар саломатлиги – мустақил Ўзбекистон Давлат сиёсати, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг устувор йўналишидир.

   Педиатрия факултети кафедра ходимларининг оналар ва болалар саломатлиги масаласи ечимига муайян ҳисса қўшаётганлиги қувонарли ҳол.

    Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси ва асосий омилидир. Тиббий кадрларни дипломдан кейинги тайёрлаш самарадорлиги ва улар сифатини яхшилаш эса факултет ходимлари олдида турган асосий вазифадир.

  Факултет кафедраларининг профессор-ўқитувчилари қўйилган вазифаларнинг уддасидан чиқаётганлигини таъкидлаш жоиз. Ҳар йили факултет кафедраларида 2000 нафардан ортиқ врач малака оширади ва 200 нафардан ортиғи ихтисослик олади.

   Таълим сифатини яхшилаш мезонларидан бири ўқитувчининг педагогик маҳорати, таълимнинг замонавий усул ва шаклларидан фойдаланишдир. Ахборот технологиялари, жумладан, масофадан ўқитиш ва телемедицина замонавий технологиялар орасида долзарб ҳисобланади.

Профессор-ўқитувчилар фаолиятида асосий ва устувор масалалардан бири – бу илмий изланиш ва тадқиқотларни кучайтириш, илмий фаолиятга ёшларни – клиник ординаторлар ва кафедра катта лаборантларини жалб этишдир.

   Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1096-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида институт ходимлари оилада репродуктив саломатлик, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларида тиббий маданият ва билимни ошириш бўйича аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини кенгайтириш бўйича комплекс дастурларни амалга оширмоқда. Узлуксиз фаолият Республиканинг барча вилоятларида давом эттирилмоқда ва бу албатта жисмоний ва руҳий ривожланган авлодни шакллантиришда ўз натижасини кўрсатади.

   Умуман институт ходимлари олдида кафедра моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, янги диагностика ва даволаш аппаратуралари билан жиҳозлаш, дипломдан кейин мутахассислар, айниқса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини врачлари, тез ёрдам врачлари, тор мутахассислик врачларини тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича улкан вазифалар турибди.

    Тошкент врачлар малакасини ошириш институти педиатрия факултети  профессор-ўқитувчилари куч-қувват ва ижодий ғояга бой. Кафедра педагоглари соғлиқни сақлаш кадрлари билимларини такомиллаштириш, илмий тадқиқотларда янги ижодий изланишлар, инсонлар саломатлиги ва бахти учун касалликлар билан курашиш учун ўзларининг барча билим ва тажрибаларини беришга тайёр. Бунда факултет ходимлари ўзининг олий мақсад ва ватанпарварлик бурчини кўради.

Кафедралар

  • 1-педиатрия кафедраси
  • 2-педиатрия ва болалар овқатланиши кафедраси
  • Акушерлик, гинекология ва перинатал медицина кафедраси
  • 2-акушерлик ва гинекология кафедраси
  • Болалик даври асаб касалликлари кафедраси
  • Педиатрияда анестезиология ва интенсив терапия кафедраси
  • Неонатология кафедраси
  • Болалик даври юқумли ва паразитар касалликлари кафедраси
  • Наркология ва ўсмирлар психопатологияси кафедраси
  • Клиник-лаборатор диагностика кафедраси
  • Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

Статистика

    Бугунги кунда ТошВМОИ педиатрия факултетида уч асосий йўналишларда фаолият олиб борилади:
    Таълим фаолияти факултетда ҳар йили Республика пойтахти ва вилоятларидан 4000 нафардан ортиқ тингловчилар ихтисослаштириш ва малака ошириш цикллари ўтади; шунингдек, ҳозирги кунда факултетда 120 дан ортиқ клиник ординатор, 3 нафар катта илмий ходим-изланувчи ва 8 нафар мустақил изланувчи таълим олиб, ўз илмий изланишларини амалга оширмоқда.
Кафедралардаги дарслар таълимнинг замонавий тизими – масофадан ўқитишни қўллаш билан энг янги технологияларда олиб борилади.
   Даволаш фаолияти кафедра профессор-ўқитувчилари беморларни кўрадиган, консултация қиладиган кафедраларнинг базалари бўлган поликлиника ва клиникаларда кафедра ходимлари томонидан амалга оширилади. Улар консилиумларда иштирок этади ва аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатади.
Факултет кафедра профессор-ўқитувчилари ҳар ой санитар авиация йўналиши бўйича маслахатларни амалга оширади.
   Илмий фаолият ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар ва ИАМ базаларида амалга оширилади. Ҳозирги кунда педиатрия факултети кафедраларида 4 нафар катта илмий ходим-изланувчи ва 10 нафардан ортиқ мустақил изланувчилар илмий тадқиқот ишларини бажармоқда.
Ҳозирда ТошВМОИ педиатрия факултетида 80 дан ортиқ ходим фаолият олиб боради. 16 нафар профессор, 19 нафар доцент, 32 нафар тиббиёт фанлари номзоди шулар жумласидандир.

      Бугунги кунда педиатрия факултетининг асосий клиник базалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Тошкент врачлар малакасини ошириш институти
  • Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази
  • Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази
  • 1-сон шаҳар болалар клиник шифохонаси
  • Ергашев номидаги 4-сон шаҳар шифохонаси
  • Республика наркология маркази
  • Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази
  • Шаҳар перинатал маркази
  • 2-сон шаҳар туғруқ комплекси