Курсантлар турар жойи

ТВМОИ «Шифокор» мехмонхона типидаги ётоқхона бошлиғи
Уринов Зокиржон Турсунович
Қабул кунлари:
Телефон: +998 71 268 – 18 – 47
E-mail:

 

«ШФОКОР» мехмонхона типидаги ётоқхонада яшовчи курсантларнинг вазифалари

    «Шифокор» МТЁ да яшовчи  шифокор-курсантлар,  клиник ординаторларнинг мажбуриятлари:

  • Ётокхона худудига киришда курсантлик гувохномасини ёки ётокхона томонидан берилган рухсатномани курсатишлари шарт;
  • Ётокхона мамурлари ва ишчи ходимлари билан одоб ахлок коидаларига риоя килиб хушмуомилада булишлари шарт;
  • Гиёхванд ва психотроп моддалар алкогол ва тамаки махсулотларини ётокхонага олиб кириш, истемол килишлари такикланади;
  • Ётокхонада ётувчилар ички тартиб коидаларига риоя этишлари шарт;
  • Мавжуд жихоз ва инвентарлардан фойдалиниш даврида эхтиёт килишлари шарт;
  • Хоналарда, умумий фойдаланиш жойларида, ошхонада тозаликка риоя килиш;
  • Електр энергия ва водопровод сувидан тежаб фойдаланиш лозим;
  • Ётокхона иситиш,електр, лифт, сув ва совук билан таминлаш, сан-техника кисмида носозликлар булса тезда мамуриятга ёки навбатчилар хонасидаги  нозозликларни кайд килувчи журналга ёзиб куйишлари шарт.
  • Шахсий кимматбахо буюмларни ва пулларни саклаш хонасига топшириш;
  • Ётокхона мамурияти рухсатисиз хонадан хонага кучиб утиш такикланади.
  • Яшаш хонасидан чикиб кетаётганда электр жихозларини учириш, яшаш хонасининг калитини маъмурият навбатчисига ёки коровулга топшириш лозим;
  • Ётокхонага курсантларни кириб чикиши соат 23 00 гача.
  • Укиш муддатини тугатиб, кетиш даврида курсантлар уз хоналарини ва калитларини маъмурият навбатчисига ёки коровулга топширишлари шарт;
  • Шифокор-курсантлар яшаб турган вактларида, яшаш хоналаридан чикиб кетган холатларда, хонани очик колдиришлари ман этилади;
  • Шифокор ётокхонасига курсантлардан хабар олиш учун келган кариндошлар уз паспортларини ётокхона навбатчисига колдирадилар, Мехмонларни кабул килиш соат 23 00 гача килиб белгиланган.
  • Шахсий автомашиналари билан укишга келган шифокорлар автомашиналарини ётокхона иш фаолиятига тасир киладиган жойларда колдириш такикланади.

«Шифокор» МТЁ да яшовчи шифокор-курсантлар,  клиник ординаторларга «Шифокор» МТЁ  ички тартиб қоидаларини бузган холатларида қуйидаги жазолар қўлланилади.

 Тартиб бузар томонидан келтирилган моддий зарар ундирилади.
«Шифокор»МТЁ дан чиқариб юборилади.
Ўқув муассасидан хайдалади.

«Шифокор» МТЁ (мехмонхона типидаги ётоқхона) биноси 1991йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Бинонинг лойиха  буйича сиғими 640  талабага мулжалланган булиб хозирги кунда 560 уриндан фойдаланилмокда.  2010 йилдан бери режалик равишда ётокхонадан тушган маблаг хисобига хамда бир кисм институтга тушган маблаг хисобига тамирлаш ишлари моддий техник базаси, каттик юмшок мебеллар билан таминлаш ишлари  олиб борилмокда.

Ётоқхонада 2015-2016 ўқув йилида 600 млн сўмлик капитал тамирлаш ишлари 60 млн сўмлик жорий тамирлаш ишлари қилинди. 200 млн сўмлик юмшоқ ва қаттиқ мебеллар харид қилинди.

Ётоқхонанинг мехмонхона қисми 2 ва 1кишилик люкс хоналардан иборат. Оддий хоналар 2-3-4 кишилик қилиб жихозланган.

Хозирги кунда Узбекистон Согликни Саклаш Вазирлиги тизимида ва институтимизда укув жараёнларини жадаллашиши хисобига ётохонага мухтож талабаларни сони ортиши натижасида мавжуд уринлар сони етишмаётганлиги кузга ташланмокда.

«Шифокор»ётокхонасидаги санитария холатини ушлаб туриш учун етарли штатлар (фаррошлар, сантехниклар, электриклар) ажратилган булиб вахта асосида кечаю кундуз ишлаб турибди. Ундан ташкари (Уз-санто) фирмаси балан шартнома асосида ётокхонада дезинфекция, дезинсекция дератизация ишлари мунтазам олиб борилмокда.

Талабаларнинг маданий хордик чикаришлари  учун ётокхонадаги  телевизорлар пароболик антенналарга уланган. Махсус спорт-тренажер хонаси булиб у керакли спорт анжомлари билан таминланган.

Ётоқхонанинг 1-қаватида талабалар учун ошхона ташкил килинган булиб ундаги таёрланаётган  озиқ овқатлар мазаси ва нархларига  курсантларнинг этирози юқ.

«Шифокор» ётоқхонасига хар хил табақадаги шифокорларни келиб яшаши жараёнида турли хил талаб ва таклифлар келиб тушмоқда.

Юқоридаги талаб ва таклифларга асосада 2017-йилда «Шифокор» ётоқхонасида қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

  1. Институт худудида фаолият курсатаётган кир ювиш хонаси мослаштириб курилган булиб хозирги кунда капитал тамирга мухтож кир ювиш хонасини «Шифокор» ётокхона худудида жойлашган ёрдамчи хужалик биносига кучириб утказиш;
  2. Ётокхонанинг мехмонхона кисмидаги люкс, поллюкс хоналари 3-юлак 3-4 каватларда жойлашган булиб капитал тамирдан чикканига 10-йилдан ошди, хозирги кунда капитал тамирга мухтож ички жихозлар хам фойдаланиш муддати тугаган. 2017 йилда 3-4-кават люкс хоналарини капитал тамирлаш.
  3. Ётокхона юлакларидаги хоналарни ва каридорларини капитал тамирлаш ишларини давом эттириш.
  4. Ётокхона худудида мини спорт (валебол,баскетбол, футбол,теннис) майдончаси куриш.

«ШИФОКОР» мехмонхона типидаги ётоқхонасида яшаш нархлари

  • Мехмонхона, люкс -56500 сўм (1 киши учун 1 кунга)
  • кишилик, люкс – 53000 сўм (1 киши учун 1 кунга)
  • кишилик, люкс -47000 сўм (1 киши учун 1 кунга)

ОДДИЙ ХОНЛЛЛ Р

  • кишилик                                         23300 сўм (1 киши учун 1 кунга)
  • кишилик                                         15500сўм (1 киши учун 1 кунга)
  • кишилик                                         11700 сўм (1 киши учун 1 кунга)

КЛИНИК ОРДИНА ТОРЛАРГА

1-ОЙИГА                                                                          150000 сум

УЛВ (ВОГТ) – 10 ойлик укишга келганлар

1 кунга                                                        –                    8000 сум

«ШИФОКОР» ётоқхонасига вилоятлардан келган шифокорларни жойлашиш тартиби.

Вилоятлардан келган шифокорлар қўлида институт томонидан берилган юлланма билан институтнинг асосий биноси  4-қаватида жойлашган ўқув бўлимига ўқиш давомида фойдаланиш учун курсантлик билетини олишлари керак.

Ётоқхонага келган шифокор ётоқхонадан жой олиш учун институтдан берилган курсантлик билетини ва паспортини ва уларнинг нусхасини ётокхона мамурларига такдим киладилар.

Вилоятлардан шахсий маблаг хисобига укишга келган шифокорлар хам шу тартибда институтнинг 4-каватида жойлашган институтнинг хужалик хисоби булими оркали курсантлик билетини олиб кейин ётокхона мамуриятига мурожаат килишади.

Институтга алокаси булмаган шахслар Узбекистон Согликни Саклаш вазирлиги тизимида ташкил килинган укиш, семинарларга келган шифокорлар институт мамуриятига хат билан мурожаат килиб хатда институт рахбариятининг рухсати булгандагина шифокорнинг паспорт ва нусхаси, сафар юлланмаси билан ётокхона мамурларига мурожаат килинади.

Шахсини тасдикловчи паспорти бўлмаган хар кандай киши ётоқхонага кабул килинмайди.Кабул килиш учун яшаш жойи паспорт булимининг вактинчалик паспорти булиши шарт.

Инититутга алокаси булмаганлар бошка давлатлардан келган (шифокор булишидан катий назар) шахслар «Шифокор» ётоқхонасига қабул килинмайди.

Институтга боласи билан укишга келган шифокорлар ётокхона билан таминланмайди.

Урнатилган тартиб буйича институтга куп муддатга укишга келган шифокорлар укиш муддатига караб 4-кишилик ва 3-кишилик оддий хоналарга жойлаштирилади.

Бир ойлик ва ундан кам вактга укишга, турли семинарларга келган шифокорлар эса икки кишилик хоналарга ёки шифокорнинг хохиши билан ётокхонанинг мехмонхона кисмидаги люкс хоналарга жойлаштирилади.

Ётоқхонада яшаганлиги учун  хак тулаш курсантларга урнатилган тартибда институт ректори томонидан имзоланган ва мухри босилган махсус шартнома берилади ва ушбу шартнома билан институтнинг 1-каватида жойлашган кассага  шартномада курсатилган сумма туланади.

Кассадан олинган чекнинг асли ва нусхаси ётокхона мамурларига тоширилади, ётокхона журналига ёзиб чекнинг нусхаси олиб колинади асли эса  курсантга кайтиб берилади.