Халқаро бўлим ҳақида

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи:
Касимова Мунираҳон Садиқжановна
Қабул кунлари: Душанба – Жума, 14:00 – 16:00
Телефон: (+99871) 268-26-56
E-mail: mej.otdel.tashiuv@mail.ru

 

 Халқаро бўлим фаолияти ҳақида

     Халқаро алоқаларни кенгайтитриш, институт ҳодимларини хорижга ҳизмат сафарлари ва малакасини ошириш курсларига юбориш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳалар тузиш ва амалага ошириш, тиббёт янгиликлари ва ютуқларини амалий тиббиётга тадбиқ этишга кенг йўл очиш мақсадида 2007 йилда ССВ ташқи иқтисодий алоқаларини мувофиқлаштирувчи Департамент тасарруфида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Халқаро алоқалар бўлими ташкил этилди.

                                            

      Мазкур бўлимнинг биринчи раҳбари ва ташаббускори Халқаро алоқалар бўйича проректор, т.ф.д. профессор Гариб Виктория Фирузовна бўлган. Профессор Гариб В.Ф. билан биргаликда ТошВМОИ халқаро алоқалар бўлимида этакчи мутаҳассислар Давтян Илона Арменовна ва Филипова Ирина Василевна фаолият олиб бордилар. 2013 йилдан 2015 йилгача мазкур бўлимга профессор Исамуҳамедова М.А. раҳбарлик килган.

     Халқаро алоқалар бўлими Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг мустақил бўлинмаси хисобланади. Халқаро алоқалар бўлими ТошВМОИнинг халқаро фаолиятини ташкил этиш, уни амалга ошириш ва координация этиш шунингдек чет эл фуқароларига таълим хизматларини кўрсатиш учун институтнинг фаолияти хақида ахборот етказиш ва институт халқаро таълим тизимига интеграциялаштириш мақсадида ташкил этилган.

Асосий вазифалар:

  • ТошВМОИнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.
    • Дунёнинг етакчи ўқув ва илмий марказлари билан самарали ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, илм-фан соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш.
    • ТошВМОИнинг халқаро фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва институтни жаҳон ўқув, илмий ва тиббий тизимларига интеграция этиш.
  • Халқаро алоқалар активацияси орқали академик мобилликни кенгайтириш, клиник ординаторлар, ёш олимлар ва институтнинг ходимларини академик алмашувини амалга ошириш.
  • ТошВМОИнинг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун манфаатдор корхоналар ва ташкилотларни жалб эцҳ.