Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Umumiy ma'lumot

 

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва фан сектори.

http://tipme.uz/wp-content/uploads/2018/01/IMG_0606-225x300.jpg

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва фан сектори мудири:
Шофайзиева Ҳилола Ўткировна
Қабул кунлари: 
Душанба-жума 9:00-17:00
Телефон:  +998 71  267-32-69
Е-маил:   ҳилола_шофайзиева@маил.ру


Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва фан сектори

       Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва фан сектори олий малакали илмий, илмий-педагогик кадрлар тайёрловчи, олиб борилаётган илмий тадқиқотларни ва бу соҳадаги ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи тузилма ҳисобланади. Ҳозирги кунда институтда 388 нафар профессор-ўқитувчи, улардан 284 нафари асосий штатда фаолият кўрсатиб, 173 нафари фан номзодлари, 100 нафари фан докторлари ва 65 нафари ёш олимлар ҳисобланади.

       Институтда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ 4958-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 304-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Институтда таянч докторант, докторант ва мустақил изланувчилар ўзларининг илмий-тадқиқот ишларини олиб боради. Институтда, қолаверса, кафедраларда илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган, керакли асбоб-ускуна, материал, ахборот-коммуникация воситалари, компютер техникаси, оргтехника ва бошқалар билан таъминланган. 2017 йилда жами 7 нафар илмий тадқиқотчи докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди. Улардан 4 нафари тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ва 3 нафари тиббиёт фанлари доктори илмий унвонини олди.

     Институтда фаолият кўрсатаётган Радиология илмий-тадқиқот тажриба лабораторияси, Ўқув-илмий тадқиқот лабораторияси ва Бактериологик лабораторияларида илмий-тадқиқот олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

       Илмий-амалий анжуманлар, семинар ва маҳорат дарсларини ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатиб, унда илмий ходимларнинг фаол иштироки таъминланади.

      Институтда амалга оширилаётган илмий, амалий, фундаментал ва инновацион лойиҳаларга умумий раҳбарликни амалга ошириш, шартномаларни расмийлаштириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш ҳам сектор фаолият йўналишларидан бири саналади.