Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
ХИРУРГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ МАЪНАВИЯТ КУНИ
19.02.2021    05:14 77 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

 

ХИРУРГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ МАЪНАВИЯТ КУНИ

 

 

Тошкент шахар                                                                                         2021 йил 18 февраль

 

Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деди давлатимиз раҳбари  19 январь куни бўлиб ўтган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида. Марказда раҳбарият томонидан Маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини оширишга катта эътибор берилмоқда. “Хирургия” факультети томонидан “Устоз-шогирд”  анъанасини давом эттирган холда, Ўзбекистон Қахрамони, “Офтальмология” кафедраси мудири, профессор, Холиджон Махамаджонович Камиловнинг ҳаёт йўлларига, тиббиёт ривожига қўшиб келаётган ҳиссалари, ўгит- маслахатлари билан курсант тингловчилар, клиник ординаторлар учун давра сухбати ташкил этилди. Х.М.Камилов ҳаёт йўлларига бағишланган фильм намойиш этилди. Бу давра суҳбати йиғилганларга махорат дарси бўлди десак муболаға бўлмайди.

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бўлим мудири, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, шоир Абдумажид Азимов томонидан “Навоий ижодига бир назар” мавзуидаги презентацион маъруза хам йиғилган курсант тингловчиларда катта тассурот колдирди. Абдумажид Азимов ўз каламига мансуб шеърлардан намуналар ўқиди.

Нобельфарм компаниясининг етакчи мутахассиси О.Чориев томонидан дори- дармон воситаларининг рекламаси, фойдаланиш усуллари хақида тўхталиб ўтилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида “Нихол” мукофоти совриндори, ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан, ёш умидли хонанда Гулзода Худойназарова томонидан ўзбек мумтоз ашулаларидан тақдим этилган мусиқий гулдаста йигилганларга кўтаринки кайфият улашди ва бугунги тадбирдан курсант тингловчилар, клиник ординаторлар етарли маънавий озуқа олдилар.