Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ
25.03.2021    11:14 196 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

Тошкент ш.                                                                                                 24 март 2021 йил

 

    Марказ Олимлар Кенгаши хар доимгидек кун тартибига асосланган тартибда бўлиб ўтди. Олимлар Кенгаши раиси профессор Х.А.Акилов белгиланган вазифалар бўйича эътирозлар йўқлигини хисобга олиб, йиғилишни очиқ деб эълон қилдилар.

      8 март “Ҳалқаро ҳотин-қизлар куни” муносабати билан Марказ фаол аёллари ичида 3 нафари, марказ директор ўринбосари т.ф.д. профессор М.С.Касимова, “Педиатрия” факультети декани т.ф.н. доцент Ш.Ҳ.Саидазизова ва “Терапия” факультети декани т.ф.д. профессор Ф.И.Ҳамрабаевалар “Соғлиқни сақлаш аълочиси” унвонига эга бўлишди.

   Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонинг жойлардаги ижроси тўғрисида доцент Р.К.САлиходжаева тақдимот қилди.

     ”Педиатрия” факультети декани, профессор Ш.Ҳ.Саидазизованинг факультетда олиб борилган  ўқув- тарбиявий, маънавий-маърифий амалий ишлари кафедралардаги камчиликлар, ютуқлар амалдаги вазифалар тўғрисидаги аниқ презентацион ҳисоботи тингланди ва бир овоздан “қониқарли” деб баҳоланди.

   Неврология, фтизиатрия ва дерматовенерология кафедраларининг ҳисоботлари тингланди ва ишчи гурухи раиси кафедралар фаолиятини “қониқарли” деб баҳолади.

  Қатор ҳодимларга “Доцент” ва “Профессор” унвони учун топширилган хужжатлари бир овоздан маъқулланди.

  Олимлар Кенгашида бир қатор Марказнинг етакчи мутахассислари томонидан тақдим этилган монографиялар, ўқув услубий қўлланмалар, ўқув адабиётлари тасдиқланди.

   Кенгаш сўнгида 21 март Наврўз байрами муносабати билан Марказ томонидан миллий таомларимиз сумалак ва ош барчага улашилди. Шу билан марказнинг март ойидаги илмий кенгаши байрамона кайфиятда якунланди.

 

 

Маънавият ва маърифат булими бошлиги                           Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат булими методисти                      А.Х.Хайдарова