Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Сумалак сайли
29.03.2021    06:38 165 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

 

Тошкент ш                                                                     23 март 2021 йил.

 

   Ҳар йили баҳор фасли келиши билан юртимизда Наврўз таоми ҳисобланувчи сумалак тайёрланади. Сумалак сайли – Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга еш бўлган тадбир. Сумалак пишириш шунчаки бир таом пишириш емас, ёшу кекса йиғилиб бир кечаю, бир кундуз давомида катта гулхан ёқиб, ўйин – кулгу қилиш, турли қўшиқларни айтиш, халқ ўйинларини ўйнаш демакдир.

  Бу таом халқимиз урф-одати, ҳаёти ва анъанасига айланган тарихий таомлардан саналади. Сумалак сайли қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган. 23 март куни тонгдан марказ директори Х.A.Aкилов ва марказ маъмурияти фаоллари ташаббуси билан дошқозонларда сумалак қайнатилди.

       Сумалак атрофида марказ профессорлари, ҳодимлари ва ординатор-ёшлари хизматда бўлди. Сумалак пишириш асносида миллий қадрият ва маросимлар миллий анъаналар асосида маълум тартиб қоидаларига амал қилинган ҳолда бажарилиши ёшларга уқтирилди.

   “Сумалак сайли” тонгача давом этиб, марказ профессор-ўқитувчилари сайл меҳмони сифатида қадрланди.

    Байрам тадбирига ташриф буюрган истеъдодли ҳонанадалар сайлнинг кўтаринки руҳда ўтишига ёрдам беришди. Миллий куй ва қўшиқлар байрам шукуҳини кўтарди ва тадбирнинг юқори савияда ўтказилишига олиб келди.

Маънавият ва маърифат булими бошлиги                          Ш.Р.Максудова    

Маънавият ва маърифат булимии методисти                      А.Х.Хайдарова