Ishonch telefoni:
+998 71 268-17-44
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
04.07.2022    14:40 418 Чоп этиш

Қорақалпоғистонга ташриф буюрган меҳмон ёки ушбу диёрни оммавий ахборот воситалари орқали кузатган ҳар бир инсон бу юртни кун сайин ўзгараётганлигини юқори баҳолайди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Президентимизнинг Қорқалпоғистон аҳолисига бўлган ўзгача меҳри, қорақалпоқ ёшларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаши, уларни таълим олишига қаратилган эътибори учун қорақалпоқ ҳалқи, ёшу-қариси шу кунгача минатдорчилик билдириб келмоқда. Бир сўз билан айтганда оддий инсонлар кайфияти баланд, орзу умидлари бисёр. Аммо, бу ижобий натижалар ва ютуқларни кўролмаган баъзи бир нопок кимсалар норозичилик ҳаракатини юзага келтириб, икки қардош халқлар орасида минг йиллик дўстликка рахна солишга уриндилар. Ушбу мураккаб вазиятда, биз ташқаридан келаётган ҳасадгуй кучларни ўзбек ва қорақклпоқ ҳалқларини аҳиллиги билан, қорақалпоқча айтганда овузбирчилик билан енга оламиз.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Янги Ўзбекистон ҳамда Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш йўлида барча соҳаларда талайгина ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, тиббий таълим соҳасида Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этилиши, дипломдан кейинги тиббий таълим тизимини шакллантирилаётганлиги, тиббий педагог кадрларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилиши келажакда қорақалпоқ тиббиёт мактабини яратилишига катта туртки бўлади. 

Мен Қорақолпоғистонлик ёшлар, талабалардан бир нарсани яъни, қорақалпоқ ва ўзбек халқи қадимдан бир оила, оға-ини ва елкадош бўлиб яшаб келган ва уларни бир биридан алоҳида тасаввур қилиш мумкин эмаслигини тушунишларини сўрардим.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори  Х.А.Акилов