Ishonch telefoni:
+998 71 268-17-44
ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БУЛИМИ МЕНЕЖМЕНТ, ИЖТИМОИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ
26.12.2020    06:41 1679 Чоп этиш

ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БУЛИМИ

МЕНЕЖМЕНТ, ИЖТИМОИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ

 

Тошкент шахри                                                                                    24 декабрь

 

“Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган тиббиёт ҳодими”, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби,  “Жамоат саломатлиги ва Соғлиқни сақлаш” кафедраси мудири, профессор Дамин Абдурахмонович Асадовнинг мазкур соҳада 60 йиллик фаолияти муносабати билан ўтказилган тадбир баённомаси

 

Тадбирнинг очилишида менежмент ва соғлиқни сақлаш факультети декани Баҳодир Асадуллаевич Магрупов тадбирни очиб берди ва барчани профессор Дамин Абдураҳимович Асадовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди:

Асадов Дамин Абдураҳимович, 1940 йилда туғилган, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Иш фаолияти мобайнида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий ва ташкилий фаолияти банд бўлган. Ангрен шаҳар тиббий хизматининг раҳбари сифатида ишлаганида у даволашнинг профилактика муассасалари фаолиятини бошқаришда инновацион бошқарув усулларини жорий этиш ва маҳаллий ҳокимият идоралари билан самарали ўзаро алоқаларни ўрнатиш орқали катта ютуқларга эришди.

Д.А.Асадов 400 дан ортиқ илмий ва амалий мақолалари чоп этилган, шу жумладан 75 нуфузли хорижий журналларда, 17 та монография, 30 дан ортиқ ўқув қўлланмалар.

Д.А.Асадов соғлиқни сақлаш ташкилотчилари илмий мактабининг асосчиси ва раҳбари. У 16 та доктор ва 23 та тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлади. Ҳозирда унинг раҳбарлигида яна 5 та докторлик диссертациялари бажарилмоқда. У кўп йиллар давомида атрофига иқтидорли, меҳнатсевар, илмий ишларга мойил ёш мутахассисларни йиғди, улар раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш муаммолари устида самарали иш олиб бормоқда. Унинг кўплаб шогирдлари соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва етакчи республика тиббиёт марказларида муваффақиятли ишлашади.

Д.А.Асадов кенг таҳририят ва ноширлик ишларини олиб боради. У соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари учун ҳар ойда ўтказиладиган "Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш" журналининг илмий маслаҳатчиси ва таҳрир кенгашининг раиси, "Ўзбекистон тиббиёт журнали" таҳририят кенгаши аъзоси, шунингдек, "Педиатрия".журнали асосчиси ва  таҳририят кенгашининг аъзоси.

Д.А.Асадовнинг кўп қиррали ва самарали фаолияти давлат томонидан юқори баҳоланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Д.А.Асадов "Меннат Шуҳрати" ордени билан мукофотланди. У "Соғлиқни сақлаш аълочиси". Шунингнгдек унга  "Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони берилган.

Тадбир иштирокчилари Дамин Абдурахимович Асадов фаолитяти билан яқиндан танишишди.

Тадбирнинг асосий қисмида профессор Дамин Абдураҳимович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги 4890-сонли фармонига бағишланган тақдимотини ҳавола этди. Шунингдек, профессор ушбу мавзу бўйича барча саволларга жавоб берди.

Тадбирнинг лирик қисмида журналист, "Маҳалла" радиоканалининг бош муҳаррири, хонанда Акилова Кибриё Муратовна ўз қўшиқлари билан тадбирни янада яхши ўтишини таъминлаб берди ва  барчани кириб келаётган янги, 2021- йил билан табриклади.

          Барча иштирокчилар фаол иштирок этишди ва меҳмонларимиз томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш жоизки, тадбир менежмент ва соғлиқни сақлаш факультети ходимлари томонидан юқори даражада ўтказилди.

 

Маънавият ва маърифат булими бошлиги                           Ш.Р.Максудова      

Маънавият ва маърифат булимии методисти                      А.Х.Хайдарова