Телефон доверия:
+998 71 268-17-44
Хотира ва қадрлаш куни
10.05.2022    11:08 208 Чоп этиш

Ҳурматли ҳамкасблар, бугун биз 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамини нишонлаяпмиз.
Инсон қадри бебаҳо, хотира эса абадийдир.
Комилов Махамаджон Комилович – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган врач, Соғлиқни Сақлаш ташкилотчиси, “Меҳнат қизил байроғи”, “Қизил Юлдуз”, “Улуғ жаҳон уруши” орденлари, 12 та медаль, Юқори Совет меҳнат ёрлиқлари соҳибидир.
Урушнинг биринчи кунлариданоқ харбий хизматда Ленинград фронтида қатнашди ва ўз хизматини 1946 йилда Туркистон Харбий округида якунлади.
1946 йилдан то умрининг охиригача бутун ҳаётини Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедрасига бағишлади. 1949 йилдан 1957 йилгача кафедра ассистенти, 1957 йилдан 1998 йилгача кафедра рахбари, 1998 йилдан 2000 йилгача кафедра консультант –профессори бўлиб ишлади.
Замонавий офтальмологиянинг асосчиси, буюк олим Махамаджон Комиловичнинг шогирдлари бўлганимиздан фаҳрланамиз! Устознинг яқинлари ва барча офтальмологларни 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами билан табриклаймиз!