Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
16.09.2021    07:44 168 Чоп этиш

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

                          Тошкент ш.                                                                           2021 йил 7 сентябрь

     Марказ олимлар кенгашининг навбатдаги янги ўқув йилига бағишланган йигилиш.

  Йиғилишни Марказ директори, профессор Х.А.Акилов кириш сўзи билан очиб йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан хамда байрам арафасида Президентимиз томонларидан “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланганларни яна бир бор қутладилар.

 Сўнгра Марказ доценти Р.К.Салиходжаева Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбирига берган интервьюси, Қибрай туманида очилган “Янги Ўзбекистон” боғидаги мустақиллик монументининг очилиши ва байрам табрикларини кенг, мазмунли тарзда презентацион шаклда етказдилар.

  Марказ маънавият ва маърифат бўлими томонидан жамоани байрам билан янги ўқув йили билан табриклаб, Ўзбекистон халқ артисти,давлат мукофотлари совриндори устазода саньаткор Эркин Комилов табрикладилар бу табрик йигилган профессор- ўқитувчиларимизда кўп вақтгача қалбларидан чуқур ўрин олади деб ўйлаймиз.

 Кенгашда Марказ қатор ходимларига фан номзоди, фан доктори илмий унвонлари ўз эгаларига топширилди.

   

”Валеология” кафедраси мудири, профессор Ш.Б.Иргашевнинг “Валеология” номли дарслиги тақдимоти хам янги ўқув йилига байрам тухфаси бўлди.

 

Бугунги байрамона илмий кенгаш янги ўқув йили олдидан профессор- ўқитувчилар учун том маьнодаги маънавий озуқа бўлди десак муболаға бўлмайди.

 

                       

                         Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи                         Ш.Р.Максудова         

                         Маънавият ва маърифат бўлими методисти                      А.Х.Хайдарова