Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PHD) ВА ДОКТОРАНТУРАГА (DSC) ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
24.09.2021    11:07 165 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 02-20/5347 – сонли мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 08-09/13003 – сонли хатига асосан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази 2022 йил учун таянч докторантура (PhD) ва докторантурага (DSc) қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади.

 

Таянч докторантура:

14.00.01 – акушерлик ва гинекология – 1 ўрин;

14.00.08 – офтальмология – 1 ўрин;

14.00.11 – дерматология ва венерология – 1 ўрин;

14.00.13 – неврология – 1 ўрин;

14.00.27 – хирургия – 2 ўрин;

14.00.28 – нейрохирургия – 1 ўрин;  

14.00.31 – урология – 1 ўрин.

Докторантура:

14.00.13 – неврология – 1 ўрин.

 

Керакли хужжатлар:

  1. ТХКМРМ директори номига Ариза
  2. Қисқача биографик маълумотнома-объективка
  3. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун бакалавриат ҳамда магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) тўғрисидаги диплом нусхаси
  4. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
  5. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси
  6. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси
  7. Паспорт нусхаси
  8. 3х4 ҳажмдаги 4 та фотосурат

 

Таянч докторантурага кирмоқчи бўлган талабгорлар чет тили ва ихтисослиги бўйича кириш имтиҳонлари топширади, докторантурага кирмоқчи бўлган талабгорлар ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтади.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 октябригача қабул қилинади.

Кириш имтихонлари ва суҳбатлар жорий йилнинг 5-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51 уй. Телефон: (71) 2682549.

Барча талабгорлар Инновацион ривожланиш вазирлигининг //phd.mininnovation.uz/ веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим.