Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Марказ илмий кенгаши
02.10.2021    06:33 153 Чоп этиш

Тошкент ш.                                                                         2021 йил 28 сентябрь

 

Марказ олимлар илмий кенгашининг навбатдаги янги ўқув йилига багишланган йигилиш.

Ушбу илмий кенгашни Марказ директори, профессор Х.А.Акилов кириш сўзи билан очиб, 1-Октябр “Ўқтувчи ва мураббийлар байрами” муносабати билан барчани қутладилар.

Мазкур илмий кенгашда Ултра Товуш Диагностикаси кафедраси профессор, академик А.А.Фозилов Ўзбекистонда ултра товуш аппаратлари, радиологик воситаларни кириб келишида ҳамда уларни тадбиқ этишда ўз ҳиссасини қоўшганлиги туфайли кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сўнг Маьнавият ва Маьрифат бўлими бошлиги Ш.Р. Максудова устоз ва мураббийларни қадир қиммати, уларни ёшларга бераётган беминнат билимларини қадрлаб байрам табрикларини кенг, мазмунли тарзда презентатсион шаклда етказдилар.

Илмий кенгашда Марказ директори, профессор Х.А.Акилов ТХКМРМ 2020 – 2021 йилдаги ҳисоботини олиб бордилар.

Ушбу ҳисоботда Марказдаги барча факултетлар ҳақидаги малумотлар, олиб борилаётга ишлар, юксалишлар ҳамда ютуқ ва камчиликлар ҳақида ўз маьрузаларини презентатсия шаклида олиб бордилар.

Ушбу кенгашда Уралогия ва андрология кафедраси профессори А.А. Гайбуллаев ҳамда ишчи гуруҳ раиси томонидан ҳисобот олиб борилди.

Бундан ташқари “Невралогия” кафедраси мудири профессор Б.Г.Гафуров невралогия соҳасида қўшган ҳиссалари, ҳозирги кундаги ўзгаришлар ҳамда ўтган умрлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Кенгашда Х.А.Акилов янги монография 2 томли китоб тақдимотини олиб бордилар ва шу билан биргаликда Марказ қатор ходимларига фан номзоди, ПҳД ва бир қанча унвонлар ўз эгаларига топширилди.

 

“Болалар анестизалогия ва реаниматалогия” кафедраси мудири дотсент Ш.Хамраева кўп йиллик хизматлари ҳамда 60 йиллик юбилейи муносабати билан табрикланди.

Бугунги байрамона илмий кенгаш янги ўқув йили олдидан профессор- ўқитувчилар учун том маьнодаги маьнавий озуқа бўлди десак муболагьа бўлмайди.