Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Хирургия
02.10.2021    06:52 186 Чоп этиш

Тошкент ш.                                                                                    10.09.2021 йил

      Марказ декани С.С.Кариев ТХКМРМ (ТВМОИ – 90 й.) юбилей олдидан “Хирургия” факультети тарихи, унинг келиб чиқиши, ривожланиши ва ҳозирги кундаги мавқейи ҳақида гапириб ўтдилар.

     Сўнгра Марказ дотценти Р.К.Салиходжаева Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбирига берган интервьюси, Қибрай туманида очилган “Янги Ўзбекистон” боғидаги мустақиллик монументининг очилиши ва байрам табрикларини кенг, мазмунли тарзда презентатцион шаклда етказдилар.

Ушбу кенгашда ”Анестезиология ва реаниматология” кафедраси мудири Д.М.Сабиров Марказни 90 йиллиги юбилейига бағишланган “Устоз – шогирд” аньанаси рукнида “Устоз ҳаёти йўлига бир назар” мавзусида давра сухбати ўтказдилар.

     Шу билан биргаликда О.Чориев Ўзбекистон фармацевтика соҳасида ишлаб чиқарилаётган янги дори воситалари, ушбу соҳанинг ҳозирги кунда тобора ривожланиб бориши ҳақидаги маърузаларини презентацион тарзда намойиш этдилар.

Марказ маьнавият ва маьрифат бўлими томонидан жамоани байрам билан янги ўқув йили билан табриклаб, Ўзбекистон халқ артисти, давлат мукофотлари совриндори устоз саньаткор Эркин Комилов табрикладилар бу табрик йиғилган профессор- ўқитувчиларимизда кўп вақтгача қалбларидан чуқур ўрин олади деб ўйлаймиз.

    Бугунги байрамона тадбир олдидан профессор- ўқитувчилар учун том маьнодаги маьнавий озуқа бўлди десак муболаға бўлмайди.