Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Сайловда фаолмиз!
25.10.2021    13:02 155 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

Сайловда фаолмиз!

   Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркази ходимлари Марказ директори профессор Х.А.Акилов бошчилигида 2021-йил, 24-октябрь Ўзбекистон Президентлиги  сайловида фаол иштирок этишди.

  Жумладан, Марказ фидоий ходимлари Тошкент вилоятининг қатор шахар ва туманларида, аниқроғи,  Чирчиқ шаҳри, Охангарон шаҳри, Янгийўл шахри,Нурафшон шахар сайлов учаткаларида назоратчи сифатида қатнашишди.

   Шу билан бирга Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, туғруқ бўлими, юкумли касалликлар бўлими ва болалар шифохонасида даволанаётган  321 нафар  беморлар ва ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган 48 нафар тиббиёт ходими 1- хамда 15 - сайлов участкаларининг кўчма  биргадалари ёрдамида ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз берилди.

Зеъро Республика сиёсий хаёти доим диққат эътиборимизда ва унда фаол бўлишни бурчимиз деб биламиз.