Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
МАРКАЗ МАЪНАВИЯТ КУНИ
18.11.2021    10:37 123 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлгани муносабати билан Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказида тантанали Маънавият куни бўлиб ўтди. Маънавият куни Марказ Илмий ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Э.Атаханов ҳамда Терапия факультети кўмаги остида бўлиб ўтди. Марказ раҳбарияти томонидан  байрам учун маҳсус тайёрланган видеоролик тадбир меҳмонларида самимий хайрат ва ижобий таассуарот қолишига сабаб бўлди десак адашмаймиз.

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат Маркази бўлим бошлиғи, ёш сиёсатчи М.Т.Мусаев иштирок этиб, Давлат байроғи хақидаги сермазмун нутқи билан тадбирнинг янада самарали ва мазмунли ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.

Марказ Маънавият ва Маърифат бўлими ходимлари томонидан Байроқнинг 30 йиллиги муносабати билан маълумотларга бой презентация тақдим этилди.

“Устоз-шогирд” анъанаси рукни остида Терапия факультети, “Пульмонология ва клиник аллергология” кафедраси    академиги А.М.Убайдуллаев хаёт йўлларига бир назар деб номланган маънавий-амалий    учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда устоз хаёт йўллари, сермаҳсул илмий фаолиятига оид қизиқарли фильм намойиш этилди. Мазкур фильм режиссёри, Ўзбекистон тарихи телеканали журналисти Дилдора Хасанова хам ишрок этибгина қолмай, олим ҳақида тўлқинланиб ўз таассуротлари билан ўртоқлашгани бугунги тадбирга кўрк бағишлади. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга эса академикнинг шахсан ўзи томонидан жавоб берилди.

Шифокорларнинг сиёсий онги ва хуқуқий маданиятини оширишга қаратилган Президент Қарорлари, фармонлари ижроси юзасидан    презентацион маъруза билан ”Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини бахолаш бўлими” бошлиғи доцент Р.К.Салиходжаева чиқиш қилди. Бу эса ўз навбатида соха вакиллари учун Республика сиёсий хаёти билан хамнафас яшашида зарурий маънавий озуқа саналади.