Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Театр маънавият ўчоғи!
13.12.2021    11:26 366 Чоп этиш

Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва Маърифат бўлими

Тошкент ш.                                                                                             10.12.2021

  Жорий йилнинг 10-декабр куни Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш Маркази (ТХКМРМ) ходимларининг Ўзбек Миллий Академик театрга ташрифи ташкил этилди. У ерда “Ўзгалар дарди” номли спектакл намойиш этилди.

    

     Спектакл ота-онанинг қадрига етиш, уларни ҳаёт эканлигида эъзозлаш, улар учун энг кераклиси – дийдор эканини унутмасликка чорлайди.

    Шунга ҳамоҳанг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат туйғулари ўз аксини топган.

   “Театр – бу ибратхонадир”, театрни маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор. Дунёқарашни бойитадиган маънавий мавзулар ҳар соҳада илдамлаётган касб эгалари учун муҳим ўрин тутади, жумладан, шифокорлар учун ҳам.

 

   Спектакл қизиқарли ва мазмунли бўлиши билан бирга барча томошабинларга бирдек манзур бўлди.

   

   Биз ушбу ажойиб спектаклга ташриф буюриш имконияти учун, Марказимиз раҳбариятига, театрнинг саҳналаштирувчи жамоасига ҳам ташаккур билдирамиз!

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғъи                           Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат бўлими методисти                            А.Х.Хайдарова