“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.
Жорий йилнинг декабр ойи мобайнида Тошкент шаҳри ва вилояти қатор туман ва муассаларидаги имконияти чекланган ҳамда тиббий кўмакга муҳтож бўлган қатор болаларга Марказимиз тиббиёт ходимлари томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда. Жумладан Ибн Сино жамоат фонди ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркази (ТХКМРМ) ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ҳамда (ТВМОИ) нинг 90 йиллиги олдидан шифокорлар малакали тиббий ёрдам кўрсатишни бошладилар.
Тошкент шаҳар Яшнаобод туманидаги 52-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари (ногирон болалар) ни тиббий кўрикдан ўтказишда Марказнинг “Эндокринология”, “Кардиология ва геронтология”, “Педиатрия”, “Болалар асаб касалликлари”, “Оториноларингология”, “Офтолмология” кафедралари етакчи мутахассис шифокорлари томонидан беғараз тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Бугунги кунга келиб дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд. Шуларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.
Шу билан бирга тошкент вилояти Зангиота туманида болалар учун махсус ташкил этилган шифохонада тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Маркаркази “Педиатрия” факультети жонкуяр профессор ўқитувчилари ва клиник ординаторларидан иборат фидойи жамоа томонидан бугунги оғир пандемия шароитида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган кўп сонли болаларга малакали хизмат ташкил этилди.
Буларнинг бари Республикамизда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган малакали тиббий хизматга муҳтож бўлган ёш авлодга эътиборнинг юқори даражада эканлигидан десак муболаға бўлмайди.
Фурсатдан фойдаланиб бизнинг жонкуяр фидойи ходимларимизга самимий миннатдорчилик билдириб қоламиз ва уларнинг ушбу хайирли ишларида доим омад ёр бўлишини сўраймиз
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
03.02.2021 3255 ЯнгиликларТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БУЛИМИ МЕНЕЖМЕНТ, ИЖТИМОИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ
26.12.2020 3198 ЯнгиликларКЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
26.07.2021 2397 ЕълонларМурожаатга марказнинг изоҳи
27.11.2020 2249 ЯнгиликларШавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди
29.12.2020 2103 Янгиликлар