Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»
06.01.2022    04:52 539 Чоп этиш

Тошкент ш.                                                                        05.01.2022йил 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни қандай номлаш бўйича ўз таклифини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев янги 2022 йилни Ўзбекистонда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилди.

«Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади»,- деди у.

Шавкат Мирзиёев бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятнинг бош мезонига айланишини таъкидлади.