ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
“МЕНЕДЖМЕНТ ВА ИЖТИМОИЙ СОҒҚНИ САҚЛАШ” ФАКУЛТЕТИ
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ
Тошкент ш. 12.01.2022 йил
Марказнинг Менеджмент ва ижтимоий соғлиқни сақлаш факултетининг Марказ 90 – йиллиги олдидан ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирнинг кириш қисми - Мадхия, билан бошланиб, Марказнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари профессор М.С.Касимова табрик сўзи билан давом эттирди. “Ҳарбий тиббий экспертиза асослари ва ўсмирлар тиббиёти” кафедраси мудири т.ф.н, полковник Э.Э.Хожимуродовнинг байрам табриги ва соҳага оид қизиқарли маълумотлари йиғилган барча курсант тингловчи шифокорларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирнинг бадий қисмида Ўзбекистон давлат филармониясининг Республикада хизмат кўрсатган бир гуруҳ солистлари ўзларининг Она ватан ҳақидаги қўшиқлари билан иштирок этишлари ҳам байрамга ўзгача кўрк бағишлади. Бугунги тадбир учун таниқли режиссёр, мутахассис Н.Н.Муинов ижоди маҳсули – видео роликлар тадбирга ўзгача жозиба бағишлади.
Тадбир сўнгида Марказ директори, профессор Х.А.Акилов Ҳозирги оғир пандемия шароитида ҳарбийларнинг жасорати, уларнинг ўз Ватанига бўлган муҳаббати, шифокорларнинг касбига садоқати, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиги йўлида туну кун қилаётган меҳнатлари барчамиз учун юксак жасорат намунасидир дея, “Холбуки, армия халқнинг жони, ғурур ифтихори бўлиши бутун куч қудратини эл-юртимиздан олиши шарт. Бошқача бўлиши мумкун эмас. Шундагина ҳеч қандай ёвуз куч қуролли кучларимизни енга олмайди” деган Президентнинг пурмаъно фикрлари билан якунлади.
Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғъи Ш.Р.Максудова
Маънавият ва маърифат бўлими методисти А.Х.Хайдарова
ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БУЛИМИ МЕНЕЖМЕНТ, ИЖТИМОИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ
26.12.2020 4100 ЯнгиликларТиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
03.02.2021 4096 ЯнгиликларКЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
26.07.2021 3597 ЕълонларМурожаатга марказнинг изоҳи
27.11.2020 2804 ЯнгиликларШавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди
29.12.2020 2685 Янгиликлар