Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
"Саховат - енг олий ҳиммат"
11.03.2022    05:01 400 Чоп этиш

Тошкент                                                                                                   10.03.2022

“Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади”

Алишер Навоий

Сўнгги йилларда Президентимиз таклиф ва мулоҳазалари асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли хабарингиз бор, саноқли кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи ҳам кириб келади. Ушбу ойда фуқароларимиз эхтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишлари ҳам қарз ҳам фарз саналади. Шунинг учун муқаддас ойда ҳар бир ташкилот раҳбари ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож, аҳолини фаол қўллаб қувватлаши холис мажбурият эканлиги барчага маълум. Амалга ошириладиган эҳсон ва хайрияларни манзилли ташкил қилиш мақсадида ТХКРМ директори, профессор Х.А.Акилов ўз жамоаси билан Яшнаобод туманидаги 52-сонли (ақли заиф болалар учун иқтисослаштирилган) мактабига “Саховат ва кўмак умумхалқ” ҳаракатини эълон қилганлиги муносабати билан раҳбарият топшириғига биноан, ташкилий ишларни ўрганиш юзасидан 2022 йил 10 март куни марказ Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ташрифи амалга оширилди.