Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Меҳр-мурувват ва саховат инсонни улуғлайди
17.03.2022    11:34 376 Чоп этиш

Тошкент                                                                                                   17.03.2022

 

“Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади”

Алишер Навоий

Сўнгги йилларда Президентимиз таклиф ва мулоҳазалари асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли хабарингиз бор, саноқли кунларда барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи ҳам кириб келади, ушбу ойда фуқароларимиз эхтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишлари ҳам қарз ҳам фарз саналади. Шу боисдан муқаддас ойда ҳар бир ташкилот раҳбари ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож, аҳолини фаол қўллаб қувватлаши холис мажбурият эканлиги барчага маълум. Амалга ошириладиган эҳсон ва хайрияларни манзилли қилиш мақсадида ТХКМРМ директори, профессор Х.А.Акилов ўз жамоаси – “Хирургия” факультети билан Яшнаобод туманидаги 52-сонли (ақли заиф болалар учун иқтисослаштирилган) мактабига “Саховат ва кўмак умумхалқ” ҳаракатини амалга оширди.

Ишонса арзийдиган, суянса тоғ бўладиган, жаҳон айвонида мағрур турадиган ТХКМРМ марказимиз раҳбарияти ҳамда ходимлари 52-сонли мактабига 2022 йил 17 март куни бўлиб ўтган “Саховат ва кўмак умумхалқ” хайрия тадбирда холисона иштирок этган “Хирургия”факультетига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Хурмат билан, марказ “Маънавият ва маърифат” бўлими!