Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
Илмий кенгаш
31.03.2022    10:21 544 Чоп этиш

Тошкент                                                                                           30.03.2021йил

 

Марказ олимлар илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу илмий кенгашни Марказ директори, профессор Х.А.Акилов  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун!” мавзусидаги 2022-йил, 18-март куни соҳа вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқоти давомида кўтарилган долзарб мавзулар, мулоқотнинг мазмун-моҳияти ва соҳага оид янгиликларга бағишланган презентатсион нутқ билан сўзга чиқди.  

Нутқи сўнгида профессор Х.А.Акилов юртимизга кириб келган Баҳор фасли ҳамда минг йиллик тарихга эга “Наврўзи олам”  билан барча кенгаш аъзоларини муборакбод этди  ва Марказ олимлар кенгашини очиб берди. 

Шунингдек Марказ “Педиатрия” факултети деcани, т.ф.н., дотсент Ш.Х.Саидазизова факултет фаолиятига оид ҳисоботи, Марказ Узлуксиз таълим сифатини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўлими бошлиғи т.ф.н., дотсент Р.К.Салиходжаева ҳамда қатор кафедралар нутқлари тингланди.

Кенгашда Х.А.Акилов томонидан Марказ қатор ходимларига фан номзоди, фан доктори ва бир қанча унвонлар топширилди.

 

Шу билан бирга Марказ Олимлар кенгаши аъзолари томонидан режалаштирилган қатор масалалар кўриб чиқилди ҳамда ўз тасдиғини топди.

Бугунги байрамона илмий кенгаш профессор- оʼқитувчилар учун том маънодаги маʼнавий озуқа боʼлди десак муболагʼа боʼлмайди.