Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
"Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг"
28.04.2022    04:51 297 Чоп этиш

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

                     МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ

Тошкент ш.                                                                             27.04.2022 йил

 

                    Марказ олимлар илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишни Марказ директори, профессор Х.А.Акилов кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Марказ “Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш” бўлими бошлиғи, доцент Р.К.Салиходжаева “Соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш” юзасидан ўзининг презентацион тақдимотини кенг, мазмунли тарзда етказди.

    

 “Тиббий профилактика факультети” декани  проффессор Г.Т. Искандарова Марказ факультетида олиб борилаётган ўқув-услубий, илмий ва даволаш ишлари, маънавий - маърифий ва тарбиявий ишлар хусусида ўз ҳисоботини презентацион тарзда баён қилди.

 

        Кейинги ҳисобот ҳам Марказнинг “Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети” кесимида олиб борилаётган ўқув услубий, илмий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар хусусида бўлди. Бу ҳисоботни факультет декани профессор Б.А Магрупов кенг жамоатчиликга етказди.

   Марказ Халқаро бўлими бошлиғи т.ф.д У.Ф. Насирова томонидан бўлим фаолияти ҳамда олиб борилаётган қатор ишлар, ютуқлар юзасидан ўзининг презентатцион ҳисоботини баён қилди. Йиғилиш давомида Марказ директори, профессор Х.А.Акилов томонидан ходимларга фан номзоди, фан доктори илмий унвонлари, фахрий ёрлиқлари ҳамда юбилярларга эсдалик совғалари қатор шифокорларимизга топширилди.

  

  

  

 

 

Кун тартибида белгиланган илмий маърузалар, ҳисоботлар баҳс мунозараларга бой бўлди.

                                                   

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи                    Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат бўлими методисти                            А.Х.Хайдарова