Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
2022 йил 12 май конференцияга барчангизни таклиф қиламиз!
11.05.2022    17:41 160 Чоп этиш

Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг                              нуфузини ошириш” 

 мавзусидаги илмий амалий конференция

12 май 2022 йил.

 Тошкент шаҳридаги “Кортярд Марриотт Ташкент" номли меҳмонхона

 

ПРЕСС РЕЛИЗ

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқат”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Республикада соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг вазифаларини такомиллаштириш хамда 12 май ҳалқаро ҳамширалар куни муносабати билан Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш”  мавзусидаги илмий амалий конференция Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда Халқаро алоқалар бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги илғор тиббий технологияларни бошқариш лойиҳаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Бутун дунёда ҳамшираларни тайёрлашга катта эътибор қаратилган бўлиб, уларнинг  билими ва маҳорати тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини белгилайди.

        Бугунги конференция Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, ўрта тиббиёт ходимларининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳамшираларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий билимларни ошириш, тиббиёт ходимларини лицензиядан ўтказиш каби мавзуларда маърузалар орқали тажрибалар алмашиш хамда ҳамширалик ишини такомиллаштириш юзасидан гуруҳларда ишлаш орқали келгуси режа ва вазифаларни белгилашга қаратилган.

         Конференцияда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш  доирасида Тиббиёт кадрлари салоҳиятини  ошириш йўналиши бўйича халқаро консультант Йоханна Хейккила (Финляндия), Литва университетининг ҳамширалик иши кафедраси мудири Аурелия Блажявичене хамда ЖССТ Европа минтақаси бюросининг ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича маслаҳатчи Маргриета Ландинг (Копенгаген) маъруза билан иштирок этиши назарда тутилган. Шунингдек ҳамшираларни лицензиядан ўтказиш, ўқув дастурларга янги технологияларни киритиш, амалий ҳамшираларнинг тиббий кўникамаларини такомиллаштириш бўйича маҳорат дарсларини  ўтказиш режалаштирилган.

         Конференцияда Қорақолпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни  сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари бош ҳамширалари, тиббиёт олий ўқув юртлари олий ҳамширалик иши факультети деканлари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш маркази ва филиали директорлари, Тошкент шаҳридаги Абу Али Ибн Сино тиббиёт техникум ва коллеж раҳбарлари иштирок этмоқдалар.Ўтказилаётган “Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш” мавзусидаги илмий амалий конференция доирасида маҳорат дарси ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда  ҳамширалик ишини такомиллаштириш йўллари, бирламчи тиббий санитария тизимида тиббий бригадалар ишини ташкил этиш, ҳамшираларни малакасини оширишда янги технологияларни жорий этиш, тиббиёт ҳамширалари фаолиятида  инновацион ёндашувлар,  шунингдек, тиббий асбоб ускуналарда ишлатиладиган стерилизация олди тозалови ва стерилизация қилиш алгоритмлари, тозалаш турлари ва уларнинг босқичлари, дезинфекцияловчи воситаларни танлашдаги ёндашувлар каби мавзуларни ёритиш ва амалий кўникмалар бўйича ягона алгоритмлар  тақдимотини ўтказиш назарда тутилган.