Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
“Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш” мавзусидаги илмий амалий конференция
12.05.2022    07:18 369 Чоп этиш

Тошкент ш.                                                                               12.05.2022 йил

       2022 йил 12 май куни Тошкент шаҳридаги «Cortyard Marriott Tashkent» номли меҳмонхонада “Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш” мавзусидаги илмий амалий конференция кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Конференция  Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқат”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Республикада соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг вазифаларини такомиллаштириш хамда 12 май ҳалқаро ҳамширалар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда Халқаро алоқалар бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги илғор тиббий технологияларни бошқариш лойиҳаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Шу билан бирга тадбирда: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари - Э.И.Баситханова; «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш» лойихаси(ГИЗ) раҳбари - Корнелия Беккер; Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва таълим бош бошқармаси бошлиғи - Ў.С.Исмаилов; Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори - Х.А.Акиловлар ўз чиқишлари билан иштирокчиларга тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, ўрта тиббиёт ходимларининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳамшираларни тайёрлаш ва узлюксиз касбий билимларни ошириш, тиббиёт ходимларини лицензиядан ўтказиш каби мавзуларда маърузалар орқали тажрибалар алмашиш хамда ҳамширалик ишини такомиллаштириш юзасидан гуруҳларда ишлаш орқали келгуси режа ва вазифаларни белгилаш хақида атрофлича маълумот беришди.

Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Европа минтақавий бюросининг ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича маслаҳатчиси - Маргриета Ландинг (Дания) «Европада ҳамширалик иши» мавзусида қизиқарли тақдимот қилди.    

Конференция ташкилотчиси Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази  “Олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари” кафедраси мудири  доцент Р.К.Салиходжаева «Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш» мавзусида сермазмун ва мавзуга оид сўнгги маълумотларни ўз ичига қамраб олган чиқишини конференция иштирокчилари тақдим этди.     

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (ГИЗ) «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш» лойихаси узлюксиз тиббий таълим  компоненти менеджери - А.С.Жалмагамбетова Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (ГИЗ) «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш» лойиҳаси  ҳакида умумий маълумот берди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш  доирасида Тиббиёт кадрлари салоҳиятини  ошириш йўналиши бўйича халқаро консультант Ёханна Хейккила (Финляндия), Литва университетининг ҳамширалик иши кафедраси мудири Аурелия Блажявичене хамда ЖССТ Европа минтақаси бюросининг ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича маслаҳатчи Маргриета Ландинг (Копенгаген) маъруза билан иштирок этиши назарда тутилган. Шунингдек ҳамшираларни лицензиядан ўтказиш, ўқув дастурларга янги технологияларни киритиш, амалий ҳамшираларнинг тиббий кўникамаларини такомиллаштириш бўйича маҳорат дарсларини  ўтказилди.

Конференцияда Қорақолпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни  сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари бош ҳамширалари, тиббиёт олий ўқув юртлари олий ҳамширалик иши факультети деканлари, Республика ўрта тиббиёт ва фармасевтика ходимлари малакасини ошириш маркази ва филиали директорлари, Тошкент шаҳридаги Абу Али Ибн Сино тиббиёт техникум ва коллеж раҳбарлари иштирок этдилар.

Ўтказилган “Инсон саломатлигини ҳимоя қилишда ҳамширалик ишининг нуфузини ошириш” мавзусидаги илмий амалий конференция доирасида маҳорат дарси ўтказилди. Унда ҳамширалик ишини такомиллаштириш йўллари, бирламчи тиббий санитария тизимида тиббий бригадалар ишини ташкил этиш, ҳамшираларни малакасини оширишда янги технологияларни жорий этиш, тиббиёт ҳамширалари фаолиятида  инновацион ёндашувлар,  шунингдек, тиббий асбоб ускуналарда ишлатиладиган стерилизатсия олди тозалови ва стерилизатсия қилиш алгоритмлари, тозалаш турлари ва уларнинг босқичлари, дезинфекцияловчи воситаларни танлашдаги ёндашувлар каби мавзуларни ёритиш ва амалий кўникмалар бўйича ягона алгоритмлар  тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўйлаймизки, бу каби юқори халқаро даражада ташкил қилинган ҳамда бугунги кунда долзарб аҳамиятга молик бўлган конференциялар бундан буён хам соҳа вакиллари томонидан амалга оширилади.