Ишонч телефони:
+998 71 268-17-44
90 ёшинг муборак!
24.06.2022    06:44 161 Чоп этиш

Toshkent                                                                                                    22.06.2022

 

90 йил тик туриб, букиб қаддини,

Қадрин дардкашлардан қидирган даргоҳ.

Сен-ку, ичга ютиб оғир меҳнатни,

Ризқин қирққа бўлиб, едирган даргоҳ.

Бугун улуғ кун, табаррук даргоҳимиз ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан Марказ директори, профессор Х.А.Акилов кириш сўзи билан очиб, бундай ажойиб сабаб юзасидан барчамиз яхши кайфиятда йиғилганимиз бу улкан шараф ва катта бахтдир дея барчани бугунги қутлуғ кун билан табриклади.

Шундай инсонлар борки, улар қалбимизда мангу яшайди. Ушбу даргоҳда 90 йил мобайнида бир қанча буюк олимлар, соҳа намоёндалари фаолият юритишган. Уларнинг ёрқин хотирасини ёд этиш мақсадида “Унутмоқ осонмассизларни” мавзусида, Марказ Олимлар кенгаши котибаси, доцент Гулямова Мактуба Камаловна ўзининг устозлар ҳақидаги илиқ фикрларини билдирди. Сўнг Марказ 90 йиллик тарихини акс эттирувчи қисқа метражли филм намойиши бўлиб ўтди.

Шу билан биргаликда, (ТВМОИ)да ҳозирги Тиббиёт ходимларнининг касбий малакасини ривожлантириш марказида кўп йиллар фаолият юритган устоз, тиббиётда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган Ўзбекистон қаҳрамони, Марказ “Офталмология” кафедраси мудири, профессор М.Х.Камилов ҳамда кўп йиллар мобайнида институтда раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган, тиббиёт соҳасида ўзининг умрини, билимини, илмини бахшида қилган ўз ишининг йирик мутахассиси “Анестезология ва реаниматология” кафедраси мудири профессор Дж.М.Собировлар тиббиётдаги ўзгаришлар, янгиликлар, ислохотлар ҳақида сўзлаб бердилар.

 

Бугунги байрамона тадбир дастури давомида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Умида Мирҳамидова ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Оқилбек Пиязовлар томонидан байрам табриклар ва бир қанча куй ва қўшиқлар янгради. Бугунги байрамона тадбир профессор ўқитувчилар учун том маънодаги маънавий озуқа бўлди десак муболаға бўлмайди.